UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 11:00Россиянинг халқаро спортга қайтиши: Ўзбекистон учун бу нимани англатади? (мутолаа учун) 0

23 авг 16:23
Янгиликлар

Теннис

Султонов чарчади, у рейтингда ўзидан 200 поғона қуйидаги теннисчига ютқазди

Португалиянинг Каштела-Бранка округи Иданья-а-Нова туманида теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ўтган ҳафта айнан турнирда чемпион бўлган эди. Бироз аввал Султонов 1/4 финал баҳсини ўтказди ва афсуски, рақибига имкониятни бой берди. 

ATP рейтингида 285-ўринни эгаллаб турган Ҳумоюн португалиялик Фредерико Сильвага қарши кортга чиқди. Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз 89 дақиқа давом этган баҳсда ўзидан деярли 200 поғона қуйида бораётган, аниқроғи, рейтингда 480-ўриндан жой олган мезбонлар вакилига 4/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Султонов бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг