UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади 0 18:44Усик WBO`дан мажбурий ҳимоя муддатини кечиктиришни сўради 0 18:23Дана Уайт: "Жонсдан кўра Конорга кўпроқ ишонаман" 0 18:02Коко Гофф Цинциннати турниридаги юришини давом эттирмоқда 0 17:41Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа 0 17:20Дюплантис 13-маротаба жаҳон рекордини янгилади 0 16:59Фундора — Турман жанги санаси ўзгарди 0 16:38Хоккей бўйича ёшлар терма жамоамиз илк хорижий йиғинига жўнаб кетди 0 16:17Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин 0 15:56"Бу менинг энг кучли рақибим эмас". Дю Плесси — Чимаев билан бўладиган жанг ҳақида гапирди 0 15:35Осиё Паралимпия қўмитасининг VIII Бош ассамблеяси ўз ишини якунлади 0 15:14"Биз мақтаниб юрганимизда, ўзбеклар меҳнат қилди". Қозоғистонлик мураббий ўзбек боксининг муваффақияти ҳақида гапирди 0 14:53Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди 0 14:32Дю Плесси: "Мен Хамзатни ушбу комбинация билан нокаутга учратаман" 0 14:11Берреттини US Open`ни ўтказиб юборади 0

24 фев 09:07
Янгиликлар

Теннис

Султоновни 1/2 финалда мағлуб этган теннисчи Пунада чемпион бўлди

Дунёнинг 219-ракеткаси Далибор Сврчина Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган "Челленжер" турнири ғолибига айланди.

Чехиялик теннисчи сўнгги бор 2021 йилда бу тоифадаги турнирда чемпион бўлганди. Сврчина ҳал қилувчи финал баҳсида дунёнинг 153-ракеткаси америкалик Брэндон Холтни 7/6(3), 6/1 ҳисобида мағлуб этди.Тўқсон бир дақиқа давом этган финал баҳсида иккала теннисчи ҳам 2 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича устунлик ҳам чех томонида бўлди - 4 га 2. 

Бу Сврчина учун фаолиятидаги иккинчи "Челленжер" соврини бўлди. У Пунадаги муваффақиятли иштирокидан 100 рейтинг очкоси ҳамда 22,730 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. У бугун рейтингида Топ-200`га қайтади. Холт эса 50 очко ва 13,350 долларга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Далибор турнирнинг 1/2 финалида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султоновни мағлубиятга учратганди. Аниқроғи, ҳамюртимиз ҳал қилувчи учинчи сетнинг тўртинчи геймидан кейин жароҳат сабаб баҳсни давом эттира олмаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг