UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0 12:17"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади 0 11:56Усик ва Верхувен пирамидалар фонида нигоҳлар жангини ўтказди + ФОТО 0 11:35Дана Уайт: "Биз жангни Ойда ўтказишга мажбур бўламиз" 0 11:14Камилла Раҳимова ва яна бир теннисчимиз "Ролан Гаррос" асосий тўрида кортга чиқади 0 10:53Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди 0

16 май 11:07
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Chess Classic Romania. Нодирбек Абдусатторов очко жамғаришда давом этмоқда

Шу кунларда Руминия пойтахти Бухарест шаҳри классик шахмат бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилмоқда.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб умумий сумманинг 100 000 долларига эга бўлади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб бормоқда. 

Гроссмейстеримиз кеча ўтказилган 8-тур учрашувида турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган франциялик Алиреза Фирузджага қарши қора доналарда ўйнади ва дурангга имзо чекди. Нодирбек 7-турда мусобақадаги биринчи ғалабасини қўлга киритганди. У оқ доналарда польшалик халқаро гроссмейстер Ян-Криштоф Дудани мағлубиятга учратган эди. 

Нодирбек сўнгги 9-тур олдидан 1 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият билан 4 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-поғонадан 5-ўринга кўтарилиб олди. Америкалик Уэсли Содан устун келган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. Ниҳоят, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ҳам мусобақадаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. У қора доналарда ўйнаганига қарамай, америкалик Левон Аронянни таслим эта олди.   

Бугун мусобақанинг сўнгги 9-тур учрашувлари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда турнир жадвалида 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллаб турган америкалик гроссмейстер Уэсли Сога қарши баҳс олиб боради. Агар ҳамюртимиз бугун ғалаба қозона олса, катта эҳтимол билан мусобақани кучли учликда якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг