UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0

12 май 08:41
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Poland Rapid & Blitz. Нодирбек Абдусатторов Магнус Карселнни мағлуб этди (Жадвал + ФОТО)

Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнирида блиц баҳслари бошланди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришганди. Икки кун давом этган рапид турнирида хитойлик Вэй И 13 очко билан ғолибликни қўлга киритганди. Ўнта турда мағлубиятга учрамаган Магнус Карлсен 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 8 очко жамғариб, ҳиндистонлик Эригайси билан 6-7 ўринларни бўлишиб олган эди. Кеча эса турнирда блиц баҳслари старт олди. Блицнинг биринчи куни гроссмейстерлар 9 та турда дона суришди. 

Эътиборлиси, Нодирбек блицнинг 3-турида қора доналарда ўйнашига қарамай, жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Абдусатторов Карлсенга иккита мағлубиятидан бирини тақдим этди. Ҳамюртимиз 9 та турда 3 та ғалаба, 3 та дуранг ва 3 мағлубият қайд этди. У 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Хитойлик Вэй И блицда ҳам маҳорат кўрсатмоқда. У 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олган. Кучли учликдан жой олган Магнус Карлсен ва Аржун Эригаиси ҳисобида 6 тадан очко бор. Бугун блиц турнири давом эттирилади. Блицда ҳар бир ғалабага 1, дурангга эса 0,5 очко тақдим этилади. Турнир ғолиби 40 000 долларга эга бўлади.   

Иштирокчилар: Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886), Вэй И (Хитой, 2758/2684), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2748/2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2733/2661), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675), Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2671/2744), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651), Винсент Каймер (Германия, 2647/2610), Кирилл Шевченко (Руминия, 2622/2546).

Рапид ва блиц йўналишларининг умумий жадвали

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг