UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

27 авг 17:28
Янгиликлар

Бошқалар

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот

Шу кунларда турли ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида жорий йил 23 август куни кечки соат 22:30ларда “Истиқлол” маҳалласида жойлашган сунъий қопламали футбол майдонида футбол ўйини пайтида юзага келган жанжал оқибатида 16 ёшли Ислом Хуррамовнинг воқеа жойида вафот этгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 23 август куни кечки соат 22:30ларда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалласида жойлашган фуқаро Алиқулов Зафар Тошпўлатовичга тегишли сунъий қопламали кичик футбол майдонида футбол ўйнаб турган шу маҳаллада истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган, вояга етмаган Алиқулов Асрорбек Зафар ўғли рақиб жамоа сафида футбол ўйнаётган, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ғаниев Эркиннинг уйига меҳмон бўлиб келган Термиз тумани “Темирйўлчи” маҳалласида истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган, вояга етмаган Хуррамов Ислом Маъмур ўғли билан ўйин давомида тортишиб қолади. Улар ўйин вақтида майдонни тарк этиб, ўйингоҳ ён томонида жойлашган “Истиқлол” МФЙ идораси ёнида жанжални давом эттиришади. Натижада А.Алиқулов И.Хуррамовнинг олд кўкрак ўрта соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Ислом Хуррамовнинг кучли зарбдан соғлиги ёмонлашиб, воқеа жойида вафот этади.

Таъкидлаш керак, 2020 йил 23 август куни Қизириқ туман спорт бўлими ҳамда туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан ҳеч қандай спорт тадбири ва мусобақа ўтказилмаган. Мазкур ҳолат ҳам спорт мусобақалари пайтида содир бўлмаганлигини маълум қиламиз.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керак, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган спорт тадбирлари карантин талаблари асосида санитария-эпидемиология қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг