UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

01 фев 08:18
Янгиликлар

Бошқалар

Талабалар киберспорт мусобақасида + ФОТО

Теглар :  Киберспорт
Ўзбекистон киберспорт ассоциациясининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМ талабалари ўртасида киберспортнинг уч йўналиши – “CS: GO”, “DOTA 2” ҳамда “PUBG Mobile” йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 100 000 000 сўм бўлган “Univerity cyber cup” турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа “Uzcard” компаниясининг бош ҳомийлигида, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги “Ёшлар академияси” кўмагида, қолаверса, ITV, Dr.Web, SteelSeries ташкилотлари ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Тадбирнинг очилиш МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва раис ўринбосарлари Сакен Полатов ҳамда Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди. 

Мазкур турнирнинг саралаш мусобақалари пойтахтнинг 28 та ОТМлари талабалари ўртасида онлайн тарзда бўлиб ўтди. Саралаш ўйинларида жами 400 нафарга яқин талаба иштирок этди.

Шиддатли ҳамда муросасиз курашларга тўла ўтган турнирда: “DOTA 2” йўналишида Тошкент шаҳридаги ИНХА университети талабалари ғолибликни қўлга киритишган бўлса, “CS: GO” йўналишида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаларига тенг келадигани топилмади. “PUBG Mobile” бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси барча рақибларини доғда қолдирди.

Мусобақанинг финал босқичида иштирокчиларга илҳом бағишлаш мақсадида қизиқарли кўнгилочар дастурлар, ҳомийлар томонидан тақдим этилган совғалар, шунингдек, кўргазмали чиқишлар уюштирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг