UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0

06 авг 15:00
Янгиликлар

Футбол

Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди

Теглар :  Илгиз Танташев
Кеча Олимпиада ўйинларининг ярим финал баҳсида ишлаган ҳакамимиз Ильгиз Танташев жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди

У Марокаш - Испания учрашувининг 12-дақиқасида испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар текширувидан сўнг ҳамюртимиз беллашувни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва ўз ўрнини захира ҳакамига бўшатиб берди. Баҳсдан сўнг маълум бўлишича, Танташев оёқнинг тўпиқ қисмидан жароҳат олган. Аллақачон тикланиш бўйича муолажалар бошлаб юборилган. Тез орада реферининг қачон майдонга қайтиши ҳақида ҳам батафсил маълумот берамиз.

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз 13 август куни Элит Чемпионлар Лигаси доирасидаги беллашувни бошқариб бориши кўзда тутилган эди. Жароҳат сабаб у мазкур баҳсни ўтказиб юборади.

Ильгиз Танташевга соғлиқ тилаб қоламиз!", - деб ёзади ЎзФҲМ матбуот хизмати. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг