UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

08 апр 10:30
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Тарихда илк бор ўтказиладиган "Стероидли Олимпиада ўйинлари" — блогер нигоҳида

Теглар :  Нурбек Алимов
Ўзбекистонлик блогер Нурбек Алимов ўзининг Telegram'даги саҳифасида Enhanced Games-2026 турнири ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шу ҳақида 5 йил олдин пост ёзгандим. Бу энди ҳақиқатга айланяпти. Шу йилнинг май ойида ғалати спорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Так вот, май ойида PayPal ҳаммуассиси Питер Тил томонидан молиялаштирилган Enhanced Games (Кенгайтирилган имкониятлар ўйинлари) бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Олимпиада ўйинларига муқобил сифатида тақдим этилмоқда ва спортчиларга стероидлар, допинг, пептидлар ҳамда ген терапиясини ўз ичига олган биологик имкониятларни оширувчи препаратлардан очиқчасига фойдаланишга рухсат беради.

Ўйинларда фармакологиядан ташқари, махсус сузиш кийимлари, ўзгача пойабзаллар ва юқори технологияли протезли спортчиларнинг иштироки каби янги технологияларга ҳам рухсат этилади.

Фақат сайёрамизнинг энг тезкор, энг кучли ва оптималлаштирилган инсонларигина инсон танаси имкониятлари чегарасини кенгайтиради.

Спортчилар қабул қиладиган барча моддаларни олдиндан ва шаффоф тарзда маълум қилишлари шарт. Ҳар бир иштирокчи мусобақа олдидан қатъий тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бутун жараённи 2 та мустақил тиббий комиссия назорат қилади.

Тарихдаги илк Enhanced Games мусобақаси 2026 йилнинг 21 майидан 24 майигача Лас-Вегасдаги Resorts World мажмуасининг махсус қурилган аренасида бўлиб ўтади. 

Дебют беллашувларда сузиш, енгил ва оғир атлетика бўйича 50 нафар спортчи қатнашади. Ташкилотчилар жаҳон рекордини ўрнатган спортчига 1 миллион доллар мукофот таклиф қилмоқда, 24 май куни ёпилиш маросимида эса The Killers рок гуруҳи чиқиш қилади.

Enhanced Games замирида айни пайтда тиббиётни тубдан ўзгартираётган ва дунёнинг барча етакчи спортчилари фаол қўллаётган илмий ютуқлар ётади: булар пептидлар, гормонал оптималлаштириш, генлар экспрессиясини бошқариш, реабилитация вақтини бир неча баробар қисқартирадиган тикланиш протоколларидир. 

Буни хозирги "қонуний" мусобақалардан фарқи шундаки, Enhanced Games’да ҳеч ким ҳеч нарсани яширмайди, аксинча, буни очиқ намойиш этади. Так вижу.

Нурбек Алимов - блогер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг