UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0

04 авг 18:01
Янгиликлар

От Спорти

Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади

Ўзбекистон от спорти терма жамоаси аъзолари Бекзод Курбанов ва Абдураҳмон Абдуллаев Германиянинг Ахен шаҳрида 2026 йил 11-23 август кунлари бўлиб ўтадиган от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади ҳамда нуфузи жиҳатидан от спортидаги энг йирик мусобақалардан бири бўлиб, фақат Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда туради. Ушбу мусобақада дунёнинг энг кучли чавандозлари ва спорт отлари жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради.

Жорий йилги Жаҳон чемпионатида 59 давлат вакиллари иштирок этади. Мусобақада мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 188 та спорт жуфтлиги — чавандоз ва от стартга чиқади.

Ўзбекистон номидан бирданига икки нафар чавандознинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани мамлакатимиз от спорти тарихидаги муҳим ютуқлардан бири бўлиб, юртимиз спортчиларининг халқаро майдондаги салоҳияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг