UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтни мағлуб этди, Каннавародан ғалабали дебют 0 18:02"Бу 2026 йилда содир бўлса керак". Собиқ чемпион Волкановски - Двалишвили тўқнашувини тахмин қилмоқда 0 17:41Алекс Перейра титул жангларидаги нокаутлар бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди 0 17:20Ислам Махачев енгил вазнда UFC'нинг навбатдаги чемпиони ким бўлиши ҳақида гапирди 0 16:59Проф боксда ўзбекча дерби кўрамиз. Аълохон Абдуллаевнинг Тошкентдаги рақиби эълон қилинди 0 16:38Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди 0 16:17Санжар Зокиров ONE Championship Лигасининг икки чемпионлик камарини қўлга киритмоқчи 0 15:56Арман Царукян: "Агар Хукерни финиш қилсам, Топурия мендан қоча олмайди" 0 15:35Исраэль Адесанья Алекс Перейра учун кейинги рақиб ким бўлиши кераклигини айтди 0 15:14"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди 0 14:53"Анкалаевга Перейра билан реванш жангини қабул қилмасликни маслаҳат беришганди" - UFC собиқ чемпиони 0 14:32Шин Шарм Эл-Шейхда рейтингда ўзидан 365 поғона юқоридаги рақиб синовидан ўтди 0 14:11Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйга қарши BMF камари учун жанг қилмоқчи 0 13:50"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан қанча ишлаб олди? 0 13:29Ҳумоюн Тўхтамуродов Фарғонада жанг ўтказади, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0

17 ноя 16:43
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Магнус Карлсен чемпион бўлган турнирда Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади?

Бироз аввал Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири ўз якунига етди.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этди. Бугун турнирда блиц мусобақасининг қолган 9 та тури ўтказилди ва унда жаҳон рейтинги пешқадами Магнус Карлсен кутилганидек, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. 

Карлсен рапид баҳсларида ҳам чемпион бўлганди. Блиц йўналишида ҳам унга тенг келадиган шахматчи топилмади. Норвегиялик шахматчи 18 имкониятдан 13 очко тўплаб, мусобақа ғолибига айланди. Бугун Магнус Нодирбек Абдусатторов билан дурангга имзо чекди. Ҳамюртимиз 8 очко билан 7-ўрин билан кифояланди. 

Америкалик Уэсли Со 11,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ҳиндистонлик Аржун Эрагиси 10,5 очко билан кучли учликка якун ясади. Магнус чемпион сифатида 7500 доллар мукофот пулини қўлга киритди. Нодирбек 250 долларга эга бўлди. Абдусатторов бугун ҳиндистонлик гроссмейстерлар Прагнанандҳа, Нараянан ва Видит Гужратҳини мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг