UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30ATP рейтинги. Алькараз пешқадамликни сақлаб қолди, Сергей Фомин кўтарилди 0 19:06Мовсар Евлоев Волкановскининг ғалабасига илиқ муносабат билдирди 0 18:45Қиличбоз қизларимиз Жаҳон кубоги босқичида шоҳсупага кўтарилишди 0 18:24"Бу менинг муаммом эмас". "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Бензема ҳақида фикр билдирди 0 18:01Жервонта Дэвис қамоқдан гаров пули эвазига озод қилинди 0 17:39Нодирбек Абдусатторов: "Йиллар давомида ғалабага жуда яқин келиб, ҳар сафар бироз етмай қоларди" 0 17:17"Унинг гапларини жиддий қабул қилмайман". Волкановски — Царукян ҳақида 0 16:52"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди 0 16:25Арман Царукян Махачевдан устун жиҳатини айтди 0 16:03Бивол қандай ҳолатда Бетербиев билан учинчи жанг бўлишини айтди 0 15:39Алекс Волкановски навбатдаги рақиби сифатида кимни кўраётганини айтди 0 15:18Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди 0 14:57Турки ал аш-Шайх Александр Усик иштирокидаги қайси жангни кўрмоқчи эканлигини айтди 0 14:35UFC 325 турнири иштирокчиларининг гонорарлари маълум бўлди 0 14:12Ўзбекистон 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларида неча иштирокчи билан қатнашиши маълум 0

22 авг 14:24
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

Таваллуд айём муборак, Cакен Джетибаевич!

Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, спорт ва футбол фидоийси Сакен Полатов ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.

Сакен Джетибаевич бугун 44 ёшни қарши олди. 1975 йилнинг 22 август куни дунёга келган бугунги кун қаҳрамонимиз ихтисослиги бўйича врач-эпидемиолог. У 2002 йилда Тошкент Давлат медицина институтини тамомлаган. Лекин спортга бўлган қизиқиш тиббиётдан устун келди. 

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби ривожи учун улкан хисса қўшган Сакен Полатов жорий 2019 йилда бир йўла иккита спорт ташкилотига раҳбар лавозимига тайинланди. Аввалига февраль ойида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, кейин эса июнда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб тайинланди. Ҳозир бор эътибор Токио-2020 Олимпиадасига қаратилган. Шу билан бирга сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига ҳам Сакен Полатов бошчилигида катта тайёргарлик кетяпти.  Айни кунларда Чеченистонда ўтказилаётган халқаро турнир чарм қўлқоп усталаримизга сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Фурсатдан фойдаланиб, Сакен Джетибаевични бугунги унутилмас кун - таваллуд айём билан сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари номидан муборакбод этамиз. Спортимиз фидоийси ва жонкуярига узоқ умр, соғлик-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг