UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ОЧЛда қатнашадиган "Андижон" икки легионерни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:55Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги маълум бўлди 0 18:32"Tashkent Select" узоқ танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди 0 18:10Промоутер Фьюрининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:48Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди" 0 17:24Дана Уайт ваъда қилган 2025 йилдаги ақлдан оздирадиган мегажанг қайси спортчилар ўртасида кечиши маълум бўлди 0 17:01Владимир Путин МДҲ давлатларини БРИКС ўйинларида қатнашишга чорлади 0 16:39Юлдузли кард йиғилмоқда. Суҳроббек Атажанов ҳам Тошкентда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:16"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум 0 15:54Собиқ жаҳон чемпиони: "Баҳодир Жалолов Усикни ҳам мағлуб эта олади, фақат..." 0 15:32"UFC Макгрегорнинг кетишига йўл қўймайди" - Эдди Альварес 0 15:10WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:48Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди 0 14:24Отабек Холматов собиқ Жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи 0 14:01"100 минг доллардан арзонга уйимдан чиқмайман" - Жон Жонс 0

09 ноя 17:17
Янгиликлар

Теннис

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Жокович Парижда тўртта тарихий рекордни янгилади. Барча асосий ютуқлар унга тегишли - у теннис қироли!

Новак Жокович Париж "Мастерс"идан сўнг яна бир нечта рекордни янгилади. Бугун мана шу рекордлар ҳақида гаплашамиз.

Уимблдондан кейин Новак Жокович ҳақиқатдан ҳам эркаклар тенниси тарихидаги энг буюк тенничси сифатида гавдаланди. US Open'да у барчасига нуқта қўйиши мумкин эди, бироқ Даниил Медведев уни мавсумдаги тўртинчи "Катта Дубулға" ва 21-чемпионликка бир қадам қолганда тўхтатди. Шунингдек, Медведев 52 йиллик рекордни такрорланишига ҳам йўл қўймади. Шундан сўнг, деярли икки ойлик танаффусга чиққан Новак ўтган ҳафта Париждаги турнирда кортга қайтди ва чемпионликни қўлга киритди. Бу билан у яна тўртта рекордни янгилади.

Турнирдан сўнг Медведевдан Жоковичнинг ютуқлари Федерер ва Надальнинг рекордларига қараганда камроқ эътироф этилаётганини ҳис қиляпсизми, деб сўрашди. Даниил бу фикрга қўшилишини, аммо ҳозир сербиялик теннисчига кўпроқ ҳурмат кўрсатилаётганини ва унинг обрўси узоқ муддат кўтарилиб туришини таъкидлади.

"Янги одамлар келади, улар фақат Википедиядаги натижаларни кўради ва у ерда Новак барча рекорларнинг эгаси эканлиги ёзилган бўлади. Шунда улар унинг ажойиб ишлар қилганини тушуна бошлайдилар", - деди россиялик теннисчи.

У бу мавсумда тахтда қолишини аллақачон кафолатлади. Жокович еттинчи марта йилни биринчи ўринда якунлайди. Бу эркаклар тенниси тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Бу натижани қайд этиши учун унга бор-йўғи 10 та рейтинг очколари ўйналадиган турнир керак бўлди. Бу ҳам тўлиқ бир мавсум (яъни 2020 йилни ҳисобга олмаганда) учун рекорддир. 2013 йилда Рафаэль Надальга 13 та турнир етарли бўлган эди.

Новак ўзининг 37-"Мастерс" чемпионлигини қўлга киритди ва Надальни ортда қолдирган ҳолда рекордчига айланди.

Жокович жаҳоннинг биринчи ракеткаси сифатида 418-ғалабасини тантана қилди ва Рожер Федерернинг рекордини янгилади.


Энди деярли барча рекордлар ҳақиқатан ҳам Новакда. Рекордлар фақатгина унга тегишли ёки у рекордларни кимдир билан баҳам кўради

Новак "Катта Дубулға" турнирларида 20 марта чемпионликни тантана қилган. У бу рекордни Федерер ва Надаль билан бўлишиб турибди. Яъни, бундан атиги 3,5 йил олдин, "Ролан Гаррос -2018"дан кейин у 12 та чемпионликка эга, яна 8 та унвон бўйича Федерердан ортда қолаётган эди. Ўшандан бери 14 та "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтди ва Новак шуларнинг саккизтасида ғалаба қозонди.

Бу йил Жокович профессионал теннис тарихида "Улкан Тож" туркумидаги турнирларда икки марта чемпионликка эришган ягона теннисчига айланди.

Юқорида унинг "Мастерс" турнирларидаги рекордини айтиб ўтган эдик. Жоковичнинг бу борада яна бир устунлиги бор: фақатгина сербиялик теннисчи тўққизта "Мастерс"нинг барчасида ғалаба қозонган ва у буни икки марта бажарган. Эркаклар теннисида бошқа ҳеч ким саккизтасига ҳам эга эмас.

Умуман олганда, Жокович Париждаги ғалабасидан сўнг, 62 та асосий титул ("Катта Дулбға", "Мастерс", АТР Якуний турнири) га эга бўлди. Бу кўрсаткич Надальда 57 та, Федерерда эса 54 та. Бошқа теннисчиларда 40 тадан ҳам кам.

Март ойида Новак рейтингнинг биринчи ўрнида туриш бўйича ҳафталик рекордни янгилади. Энди унинг ҳисобида 346 ҳафта бор ва бу сонлар ҳали ошиб боради. Теннис тарихида фақат Штеффи Граф энг узоқ вақт - 377 ҳафта давомида рейтинг етакчиси бўлган.

АҚШ Очиқ чемпионатида Новак кучли ўнликда турадиган теннисчилар устидан ғалаба қозониш бўйича Федерернинг рекордини янгилади. Парижда у яна иккитасини қўшиб қўйди ва ҳозирда уларнинг сони 227 тага етди.

Энди Новак эркаклар тенниси тарихидаги энг яхши ғалаба кўрсаткичига эга - 83,2%. Надаль иккинчи ўринда - 83,1%.


Новак ҳали қандай рекордларни янгиламади?

Титулларнинг умумий сони. Унда 86 та титул бор (бешинчи ўринда), Жимми Коннорс эса 109 та титул билан биринчи ўринда туради.

Ғалабаларнинг умумий сони. Унда 982 (бешинчи натижа), биринчи ўриндаги Коннорсда эса 1274.

Мавсум учун унвонлар бўйича рекорд. Род Лейвер 1969 йилда 18 та унвонни қўлга киритган.

Мавсумдаги ғалабалар бўйича рекорд Гилермо Виласга тегишли бўлиб, 1977 йилда 134 та учрашувда ғалаба қозонган.

Битта турнирда чемпионлик рекорди. Надаль 13 марта "Ролан Гаррос"ни қўлга киритган. Жоковичнинг энг яхши натижаси Австралия Очиқ чемпионатидаги тўққизта ғалабадир.

«Жанубий Америкадаги энг узун ғалабали cерия»ва бошқа бир қатор бошқа ютуқлар.

Жокович теннис оламидаги барча рекордларни янгилашни яхши кўради ва доимо шунга интилади. Бугун бир қанча рекордлар унга тегишли эканлиги ҳам шундан далолат бермоқда. 

Хуршида Абдикулова таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг