06 мар 21:54
Янгиликлар
Тавсия қиламиз: Петр Янни Хабиб услубида мағлуб этишмоқчи. Лекин чемпион доғистонликларни ҳам кураш услубида таслим этган
Стерлинг Янни ерда (Хабиб услубида) енгишни ваъда қилмоқда ва чемпион унга босим ўтказишга тайёр эмаслигига ишончи комил. Аммо Алжамейн адашмоқда: Ян Россияда унга жанговар Доғистон курашини кўрсатган жангчи билан учрашди. Петр имтиҳондан ўтди.
Магомедов билан жанг фаолиятидаги энг зўридир. Америкаликлар ҳақиқий Петрни кўришмаган.
Магомед Магомедов (ҳозир "Беллатор" жангчиси) Ян билан АCB камари учун икки марта жанг қилди. Жангчилар жами 50 дақиқа октагонда бўлишди ва ҳар икки тўқнашув қонли бўлди. Можаро ҳатто спортдан ташқарига ҳам чиқди, бу уларнинг қаршилигини 2010 йил охирида Россия ММА сининг асосий дуэлларидан бирига айлантирди.
Биринчи жанг 2016 йилда бўлиб ўтган - Ян 23 ёшда эди, у 5-0 кўрсаткичига эга эди(Петр аллақачон икки вазнда АCB Гран-приси соҳиби бўлган). Магомедов тажрибалироқ эди. Магомед мағлубиятсиз 12 та жанг ўтказган ва яққол фаворит ҳисобланган. Биринчи раунд буни тасдиқлади - доғистонлик Бутрусни ушлади ва бўғиш услубини қўллади.
Ян ҳали тайёр эмасдек кўринарди, бироқ иккинчи раундда рақибига мослашиб олди. У нафақат ҳимояланиб қолмай, балки ўзи ҳам ҳужум қилишга ўтди. Петр муваффақиятли юиршларни амалга оширди, оғриқли зарбалар бери ва ҳаттоки ажойиб улоқтиришни ҳам амалга оширди.
Магомеддан қон оқа бошлади, аммо жанг қоидаларига амал қилди, у Яннинг оёқларини кўтариб олди ва йиқитиб очко йиғди. Жанг тақдирини ҳакам ҳал қилди, жанг тугашидан бир неча сония олдин Александр Сидорин (шоу жангларда қатнашган) Янга Магомеднинг бошига ургани учун сариқ карточка кўрсатди. Петр Магомедни енгил тепди. Ҳакамлар дуранг қайд этишди, бироқ сариқ карточка туфайли ғалаба Магомедовга насиб қилди.
Иккинчи тўқнашув 2017 йилда бўлди. Ян ўз хатолари устида ишлади ва ўзини яхши ҳимоя қила олди. Магомедов тик турган ҳолда курашишга мажбур бўлди, натижада Ян доғистонликни тўхтатди ва АCB нинг янги чемпионига айланди. Ҳозирга қадар ушбу натижалар иккаласининг фаолиятидаги ягона мағлубият бўлиб турибди.
Бир нечта спарринглардан кейин Магомедов Стерлингга иккинчи жангда Ян анча кучли бўлганлигини айтди. Алжамейн бунинг сабабини доппинг билан боғлади:
"Биз бу жангларни чиндан ҳам тушунмадик ва Магомедов билан мулоқотимиз тил муаммолари туфайли қийинлашди. Аммо у менга доимий равишда етказган асосий ғоя шундаки, иккинчи баҳсда Ян жисмонан анча кучлироқ эди ва бу ғалати эди. Мен у Яннинг бирор нарса таъсирида эканлигига ишора қилаётганига ёки унинг ҳимояси яхшиланганига амин эмасман. Умид қиламанки, USАDА назорати остида буларнинг барчаси барҳам топади"
Магомедов жуда яхши прессингга эга, бу жиҳатдан Стерлингга ўхшайди. Кўпчилик доғистонлик спортчи Алжамейнни Ян билан жангга тайёрламоқда деган янглиш фикрда.
Магомедов билан жанг Ян ва Стерлинг ўртасидаги тўқнашувнинг наъмунаси. Америкалик худди шундай ҳаракат қилади: босиш, агрессив кўтариб йиқитиш, тепиш ва бўғиш учун фаол ҳаракат қилиш. Магомедов билан кураш бундан 5 йил олдин содир бўлган бўлсада, бирор нарса ўзгариши эҳтимолдан йироқ эмас. Ян машғулотларни Доғистонда ўтказди ва аниқ аввалгидан кучсиз эмас.
Иккала жанг ҳамма нарса эга бўлган тактик қўлланма эди: позициялар алмашинуви, нокдаунлар, қисқартиришлар, чиройли улоқтиришлар ва фаол партерлар. Магомедов ва Ян универсал жангчилар, фақат доғистонлик курашга, Ян эса зарбага умид қилган. Бу Петрнинг партерда ишлашининг ўзига хос хусусиятларини очиб берди:
Ян оёқда мустаҳкам туради ва яхши ҳимояланган, аммо уни йиқитиш мумкинлиги ҳақиқатдир;
-уни бошқариш мумкин, лекин хавфли бўлиб қолади, тез-тез оғритиш усулидан фойдаланади, тейкдаунга йўл қидиради.
-яхши ҳимояга эга. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, беш раундлик жанг россияликнинг измида бўлади, Стерлинг илк раундда босим ўтказишга ҳаракат қилса ҳам, Ян чарчаган рақибини енгишга улгуради. Петр 50 дақиқани октагонда кучли босим остида ўтказди, Стерлинг уни ажаблантирмаса керак.
Магомедов бир пайтлар Алжамейнга Петрнинг заиф томонларини айтгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо доғистонлик спортчи буни рад этди:
"Мен Стерлинг билан машғулот ўтказмадим, жангимга тайёргарлик кўраётган эдим, у икки марта келди. У шунчаки мақтаниш учун гаплашади, мен унга ҳеч нарса демадим. Нима мени бошқа ишим йўқми? Петр билан муносбатларимиз яхши, ҳеч қандай муаммоимиз йўқ. Бир-икки кун аввал бир-биримизни кўрдик, ҳаммаси яхши".
Стерлингнинг жанги жуда юқори баҳолаб юборилган. Курашни босим ва жисмоний куч билан ўтказади. Кураш самараси ҳавас қилгудек эмас.
Аммо баъзи жиҳатларда Стерлинг Магомедовдан устун. Америкалик спортчи кучлироқ, жангдан-жангга мукаммаллашиб бораверди. Стерлинг физика ва чидамлилик билан машхур, Магомед кардио билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Дастлабки сониялардан у Яннинг оёқларини овлайди ва бошланиши қийин бўлади.
Стерлинг Янни Хабиб услубида мағлуб этишни ваъда қилмоқда, аммо бунга қодир эмас, у кичик устунликка эга. У рақибидан қочмайди, балки бўғишга уринади. 19 та ғалабасидан 8 тасини нокаут (ҳаммаси бўғиш усулида) билан якунлаган.
Енгил вазн тоифасида UFC вакили Ислом Махачев бунга эътибор қаратди:
"Менимча, Стерлингнинг жанги Янга фақат дастлабки раундда хавфли бўлиши мумкин. Назаримда у Янни йиқитиб, бўғиб ўлдирган тақдирдагина ғалаба қозониши мумкин. Агар Петр бунга йўл қўймаса, у ҳатто Стерлингни енгиши мумкин".
Яна бир муаммо - тейкдаун. Стерлингнинг дахшатли статистикаси бор: муваффақиятли тейкдаунлар 29% (Янда 52%). Сўнгги учта жангнинг ҳеч бирида муваффақиятли тейкдаун амалга оширган эмас (гарши у Сандхагенни бўғиш усулида енгган бўлса ҳам).
Америкалик спортчи охирги кучсиз курашларни қўлидан олган жароҳат билан оқламоқда.
"Сўнгги тўрт йил ичида жароҳат туфайли қўлимни синдириш осон эди. Энди мен аввалги ҳолатимга қайтдим. Мен UFCга келишим билан дивизионнинг Хабиби бўлганимга ишонаман. Дастлабки жангларимни томоша қилинг. Мен ғайриодатий тарзда йиқилардим. Хабибдан бироз фарқ қиламан. У жангни бошқаради, мен рақибимни таслим қилиш учун хийла қидираман. Вақт ўтиши билан жангни тезроқ тугатиш усулини ўзлаштирдим", - деди Алжамейн.
Магомедовнинг фикрича, Стерлинг Ян учун рақиб эмас, у Петрни енга олмайди ва курашда ютқазади:
"Стерлинг у билан жанг қилади, аммо уддалай олмайди. Яннинг ўз даражаси бор. Бу қийин бўлади, Петрнинг бокси яхши, у жанг қилишга йўл қўймайди. Бу Стерлинг учун қийин синов. Мен Яннинг бир нечта жангларини кўрдим, у бир маромда эзиб ташлайди. Стерлинг амалий жиҳатдан ҳеч нарса қила олмайди, Петр жанг қилишдан қўрқмайди".
Ян ва Стерлинг ўртасидаги кураш жанг - курашчи ва барабанчи ўртасидаги тўқнашув эмас. Петр доғистонлик билан жангда гўёки гўшт қиймалагичдан ўтди, шунинг учун босим Янга таъсир ўтказмайди. Америкалик спортчи ўзини Хабиб билан таққослайдиган курашчи учун яхшигина кўрсаткичга эга (статистикага кўра, Ян ҳатто энг яхши жангчи).
Петр дуч келадиган асосий муаммо бу даъвогарнинг жисмоний кучи ва чидамлилиги. Магомедов курашда Стерлингдан кам эмас ("Беллатор"даги дебютида рақибини уч раунд қўғирчоқ қилиб улоқтирган), лекин жисмонан бақувват эмас. Айнан Стерлингнинг кучи муаммога айланиши мумкин ва бу жиҳатдан америкалик нафақат партерда, балки турган ҳолатда ҳам хавфли. Стерлинг Янгга қийин курашни ваъда қилмоқда:
“Менимча, Петр ҳеч қачон Хабиб услубида, уни ерга улоқтирганда, ҳақиқий босимга дуч келмаган. У тейкдаунни зарбалар билан тўхтатиши мумкин, менга фақат битта зарба керак. Агар у менинг 100 та уринишимни тўхтатса ҳам, 101-си муваффақиятли бўлади ва мен уни йиқитаман. Бу йигитни узоқ оқшом кутмоқда, мен бунга чин дилдан ишонаман. У мени қайсидир вазиятда "стойка" дан чиқариши мумкинлигини биламан. Аммо бу оқшом у учун яхши бўлмайди".
Sports.ru сайти асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади
Фикрлар