UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Макгрегор энди ўз виски брендининг юзи бўла олмайди 0 09:58Шоҳасан Мирзаматов: "Сўнгги жангимда рақибимга эмас, ўзимга ютқаздим" 0 09:37"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради + ФОТО 0 09:16Prezident Cup. Синдаров муҳим учрашувда ютқазди, икки Нодир, Ортиқ ва Саидакбарда ғалаба! (Барча маълумотлар) 0 08:55Эдди Хирн: "Бивол ва Бетербиев ўртасидаги реванш жанги ҳали тайёр эмас" 0 08:34Муроджон Аҳмадалиев: "У қочиши мумкин, лекин мен ўзимникини қай йўл билан бўлса ҳам оламан" 0 08:13Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 07:52Исроил Мадримов жанг қиладиган Усик – Фьюри II оқшомининг андеркарди билан танишинг 0 07:31"Ҳумо" чемпионат пешқадамини мағлуб этиб, турнир жадвалида юқорилади 0 19:16Баҳодир Жалолов: "2025 йилда супероғир вазнда жаҳон чемпиони бўлишни режалаштирганман" 0 18:55ФОТО Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"! 0 18:34Диёра Келдиёрованинг кимоноси, боксчиларнинг қўлқопи аукционда сотилди 0 18:13Илия Топурия Махачевни рақиблари сафидан ўчирди 0 17:52Янги Олимпия даврига тайёргарлик режалари муҳокама марказида 0 17:31"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди 0

28 янв 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Тайсоннинг мухлиси, услуби Муҳамммад Алига ўхшаш бўлган Фьюри нега ҳамон енгилмас?

17 февраль куни Саудия Арабистонида замонамизнинг энг кутилган бокс тўқнашувларидан бири бўлиб ўтади.

Супероғир вазнда WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри IBF, WBA ва WBO камарлари эгаси саналмиш Александр Усик билан рингда баҳс олиб боради. Ушбу жанг ғолиби 4 та камарни бирлаштирган ҳолда мутлақ жаҳон чемпионига айланади. Тайсон жаҳоннинг энг яхши оғир вазнли жангчиларидан ҳисобланади. Айнан британиялик боксчи Владимир Кличконинг 11 йиллик гегемонлигини тўхтатган эди. «Лўлилар қироли» энг яхши нокаутчи бўлмиш Уайлдерга қарши илк дуэлда дуранг қайд этиб, реванш жангида уни нокаутга учратиб, трилогияда ҳам 11-раундда мағлуб этганини таъкидлаш лозим. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг Деонтей ҳалигача ўзига кела олгани йўқ. Хўш, Фьюрининг нимаси кучли?


Тайсон Фьюри 1988 йил 12 август Буюк Британияда туғилган. Қизиғи шундаки, Тайсон муддатидан аввал дунёга келган. Туғилган пайти у 450 грамм оғирликда бўлган. Британиялик болалигидан бокс билан шуғуллана бошлаган. Унинг отаси ушбу спорт турини жуда яхши кўрган ҳамда Майк Тайсон шарафига ўғлининг исмини Тайсон деб қўйганди. «Лўлилар қироли» амакиси Питер Фьюри билан бирга машғулотлар ўтказар эди. У ҳавасорлар ўртасида Ирландия ва Англия терма жамоалари шарафини ҳимоя қилиб, ёшлар ўртасида Европа чемпиони ҳамда жаҳон чемпионати совриндори бўлган. Фьюри Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ бу ишни уддалай олмади. Шундан сўнг Тайсон профессионал боксга ўтишга қарор қилди. У проф боксда дунёга машҳур боксчига айланди. 35 та жанг 34 ғалаба (24 нокаут) ва бир дуранг. Британиялик жангчи ҳалигача мағлубият нима эканлигини билмай келмоқда. 

Аввало, Фьюрининг ўлчамларини алоҳида қайд этиш лозим. Тайсоннинг бўйи 205 см. Френсис Нганну билан сўнгги жангидаги вазни эса 126 кг эди. Шунингдек, жанглар оралиғида унинг вазни 150 кг дан ҳам ошиб кетган, ўзининг сўзларига қараганда бир марта ҳатто 180 кг га етган. «Лўлилар қироли»нинг қўли 216 см эканлиги диққатга сазовор ҳолатлардан бири. Бу кўрсаткич унга деярли ҳар бир жангида асқатади ва бундан доим моҳирона фойдаланади. Британиялик масофадан туриб жангларини назорат қилади. Фьюрининг олдинги қўли мудом пастга тушурилади. Шу билан бирга у керакли вақтда яшин тезлигида учиб бориб, нишонга тегади. Тайсоннинг зарбалари кучли қуроли ҳисобланади. У доим позициясини ўзгартиради, шунинг учун унинг зарбалари турли нуқталардан келади ва рақибларининг мослашишига имкон қолдирмайди. 

Фьюрининг бир қўли бошининг олдида туради ҳамда рақибларидан келган муштларни бартараф этади. Шундан кейин рақибининг муваффақиятсиз урунишидан сўнг ўзи қарши ҳужумга ўтади. Ўзининг ажойиб ўлчами ва қўшимча вазнига қарамай, Тайсон оёқларида яхши ишлай олади. Бу унинг вазн тоифасида ҳайратланарли ҳолатлардан биридир. У ринг бўйлаб ҳавас қиладиган даражада осонлик билан айланиб юради. Бу ҳатти-ҳаракатлар сизга бевосита Муҳаммад Алини эслатади. Ушбу жараён Фьюрига ноқулай вазиятлардан тезда чиқиб кетишга ёрдам беради. Бу усул Уайлдерга қарши жангда яққол сезилди ва у Деонтейни осонлик билан «ер тишлатди». 

«Лўлилар қироли» ўзининг ажойиб ҳаракатларига доимий тарзда тана ҳаракатини қўшади. Тайсон кўп найранг ишлатади ва зарбаларсиз кўп ишларни бажаради. Бу ҳам унга устунлик беради. Британ боксчиси ўзнинг тана ҳаракатлари орқали рақибларини оёққа турғизади, уларнинг ҳужумларини тайёрлашига тўсқинлик қилади. Албатта, тана билан ишлаш мудофаада ёрдам беради: унинг ностандарт қияликлар ва шўнғишлари бизга яна ўша Муҳаммад Алини эслатади. Яққол ўхшашликни Фьюрининг енгилмас Том Шварцга қарши жангида кўриш мумкин. Иккинчи раунд охирида немис жангчиси уни бурчакка қадаб олиб, ўнлаб зарбалар берди. Тайсон ўша лаҳзада шу қадар нафис ҳимояландики, Шварцнинг зарбалари фақат ҳавога совурилади. Али ва қаҳрамонимиз услублари ўртасидаги ўхшашлик ҳақида гапирадиган бўлсак, британиялик буларнинг барчасини қандай қилиб шундай ўлчам билан амалга ошираётганининг ўзи ажабланарли. У The Greatest’дан 15 см узунроқ, вазндаги фарқ эса 30 кг.


Булардан ташқари Фьюри ажойиб бокс IQ’га эга. Британиялик рақибларини яхши тушунади ва уларни олдиндан ўқийди, мослашишни билади. Тайсон ким биландир биринчи рақамли бўлиб ишлайди, рақибига босим ўтказади, кимдир билан эса аксинча, иккинчи рақамли бўлиб ишлайди, рақибига имкон беради ва кейинчалик жангни ўз фойдасига ҳал қилади. Умуман олганда, қаҳрамонимизнинг асосий хавфли қуролларидан бири бу – клинч. У рақибларини шунчаки қучоқламайди, балки том маънода осилиб олади ва шу тариқа «душман» кучини сўриб олади. Масалан, Уайлдерга қарша трилогияда уни қийин аҳволга тушириб қўйди, Деонтейга бор кучи билан ишлашига йўл қўйиб бермади. Қолаверса, «лўлилар қироли» клинч ҳолатида барча «ифлос» ишларни синаб кўради. Мисол учун рақиб бошининг орқа қисмига уриш, елка ёки боши билан зарба бериш шулар жумласидан. У ҳаммасини шу қадар айёрлик орқали бажарадики, ҳакамлар буни пайқамай қолади.


Хорижий сайтлар асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг