UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Ла Лига. Мбаппе пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Реал" мағлубиятга учради + ВИДЕО 0 08:06Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторов 123-ўринда, энг яхши кўрсаткич Афруза Ҳамдамовада 0 07:45Қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб Осиё чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди 0 07:24Бугун Осиё чемпионатида 5 нафар боксчимиз рингга чиқади 0 07:03ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб, мусобақани тарк этди. Азмун 3 дақиқада 2 та гол урди + ВИДЕО 0 23:30Breaking! Эндигина спортга қайтган Алишер Усмонов кутилмаганда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигидан кетди, бунга нима сабаб бўлди? 0 21:57"Ҳумо" "Иртиш"ни иккинчи ўйинда ҳам аяб ўтирмай, рақиб дарвозасига 10 та шайба киритди 0 19:43Улуғбек Рашитов — дунё миқёсида "йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди! 0 19:22"Барселона"нинг юлдуз тарбияланувчиси "Арсенал" ва "Реал" шорт-листига кирди 0 19:01Пантожа Асакурага, Раҳмонов эса Гаррига қарши! Йилнинг сўнгги рақамли турнири — UFC 310 ҳақидаги маълумотлар билан танишинг 0 18:39Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди 0 18:17Саудиядагилар Фьюри ва Кличко ўртасида жанг ташкил қилиш истагида 0 17:54"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 17:31Singapore International Open. Гулдонада кетма-кет иккинчи мағлубият, қолганларда ғалаба 0 17:10Ҳумоюн Султонов 992-ракеткага қарши қийин учрашув ўтказди 0

15 май 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз! UFC камарига даъвогар спортчи қора танли болани тарбияламоқда. У ажойиб ота, аммо яқинда ирқчилик муаммосига дуч келди

Якшанба куни чемпионлик камари учун узоқ кутилган жанг ўтказилади.

Майкл Чендлер - UFC'нинг енгил вазн тоифасидаги янги номи. 35 ёшда. У ташкилотда битта жанг ўтказган (ажойиб тарзда Дэн Хукерни нокаутга учратган) ва шу заҳоти камар учун даъвогарга айланган. UFC'дан олдин Майкл "Bellator" чемпиони, промоушен юлдузи бўлган.

Майкл ушбу якшанба куни Чарьлз Оливейра билан UFC 262 мусобақасида катта қийинчиликларга дуч келади. Бразилиялик спортчи жиу-житсуда яхшигина маҳоратига эга: UFC'да ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди (карьерасида 14 марта) ва Чендлер бу натижага UFC'даги бутун умрлик курашидагина етиб келиши мумкин.

Аммо қандай бўлишидан қатъий назар, Майклни уйда меҳрибон рафиқаси Бри ва ... қора танли бола кутиб олади. Ота-оналарнинг ижтимоий тармоқлари 5 ёшли Хэпнинг ёқимли фотосуратлари билан тўлиб тошган, аммо баъзилар учун бу кулгили. Жангчи кўпинча изоҳларни ёпиб қўяди ва яқинда ирқчилик можаросига дуч келди.


Чендлер болани 9 ойлигидаёқ асраб олди. Бу унинг рафиқасининг орзуси эди - у илгари болалар уйида ишлаган

Фойдаланувчилар Чендлернинг устидан кулишади, чунки улар Хэпни унинг хотинининг фарзанди деб ўйлашади. Аммо ундай эмас: Майкл ва Бри болани 2017 йилда, улар турмуш қурганларидан кейин асраб олишган.

Улар 2011 йилда учрашишди ва икки йил давомида Интернет орқали суҳбатлашишди. Бри узоқ вақт учрашувга рози бўлмади, лекин Майкл уни ўзи билан кофе ичишга ишонтирди. Учрашувда Майкл севиб қолди - ўшандан бери эр-хотин сифатида ажралишмади.

“У менга эмас, тиббиётга жонкуяр эди, резидентурада бўлган, тез тиббий ёрдам хизматида ҳафтасига 80 соат ишлаган. Мен уни яхши билмасдим, лекин у барча кутган нарсаларимдан афзал бўлиб чиқди. Сўнгги етти йил ажойиб бўлди, ва бизни яна етмиш йил кутмоқда, - дейди бахтли Майкл.

Ёшлигида Бри болалар уйида ишлаган ва бу воқеани абадий эслаб қолади. Қиз етим болалар билан сайрга чиқар, улар билан кафеда овқатланиб, кинотеатрга олиб борарди. Кўпинча кун охирида болалар йиғлашади - улар Бри уларни уйига олиб кетишини хоҳлашарди. Кейин қиз ўзига келажакда албатта фарзанд асраб олишига ваъда берди.

Бироқ, Хэп Уиттакер бунга жуда мос келмагандай туюлди. У тўққиз ойлик эди ва Чендлерлар олти ойликдан катта болани олишни хоҳламади. Аммо Майклга Хэпнинг фотосурати юборилганда, у болани ташлаб кетолмаслигини тушунди. Чендлерлар уни севиб қолишди ва ҳатто Хэпнинг онасининг ёнига ташриф буюришди: у атиги 17 ёшда эди. Майкл уни гўзал ёш қиз деб таърифлади.

Болани асраб олиш қийин иш эканлиги исботланди. Барча ҳужжатларни йиғиш ва суҳбатлардан ўтиш учун бир йил давомида ҳаракат қилишди. Ва ниҳоят, улар фарзанд асраб олишга рухсат олгач, ҳис-туйғуларни яшириб ўтиришмади:

"Биз сўнгги 5 йил ичида бу ҳақда ўйлаганмиз ва дуо қилганмиз. Энди биз биринчи ўғлимизни асраб олганимиздан мамнунмиз. Сизларга ўзимизнинг ғурур ва қувончимизни тақдим этамиз - Хэп Уиттакер Чендлер. Фарзандликка олиш жараёни узоқ ва машаққатли бўлган, аммо Яратганнинг ўзи бизни йўлимизни очган.


Бугун, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ филлипинликлар постининг биринчи боби олтинчи сатрини эслаймиз: "Яхши ишни бошлаган киши буни Исо Масиҳнинг кунигача ҳам амалга оширади". Биз келажакда бизни кутаётганлардан чинакам бахтиёрмиз ва чин дилдан хурсандмиз", - деб ёзди Майкл Instagram'да.


Тармоқдагилар Чендлерни масхара қилади - баъзилари унинг фарзандининг териси рангини гапиришарди

Чeндлерларнинг ўз фарзандлари йўқ: Бри тиббий фаолият билан банд ва туғруқ таътилига кетишга тайёр эмас. Эр-хотин буни кейинроққа режалаштирмоқда, энди уларнинг барча муҳаббатлари Хэпга тегишли.

Майкл ўғлини севади ва уни оиласи деб билишини тан олади:

“Мен асраб олинган бола ва ўз болам ўртасида фарқни кўрмаяпман. Унинг табассумида мен табассумимни, унинг кўзларида кўзларимни кўраман. Унда юз ифодамни пайқаб қолдим.

Кун келади, Хэп машғулотларда азоб чекаётганимни ва октагонда курашаётганимни кўради. Менинг эришган ютуқларимни кўради. У мен билан фахрланишини дуо қилиб сўрайман, чунки бу мени яхши одамга айлантиради".

Чендлерлар тушунишади: Хэп қора танли ва у ўзини асраб олинган деб тахмин қилади. Ота-оналар унинг биологик онаси билан мулоқотига қаршилик қилмайдилар, аммо улар унга бера олмайдиган келажакни беришни хоҳлашади.

"Мен фақат Хэпнинг таълим олишига, у кимлигини ва қаерданлигини эслашига ишонч ҳосил қилишни истайман. Мен унинг Америкадаги қора танлиларнинг азоблари ҳақида билишини хоҳлайман ва қора танли бўлиш жуда зўр",-деб тан олади Чендлер.

Майкл мукаммал отага ўхшаб кўринса ҳам, уни кўпинча Интернетда масхара қилишади. Баъзилар фарзанд асраб олгани ҳақида билишмайди ва жангчи бировнинг боласини тарбиялаяпти деб ўйлашади. Майклни хотини хиёнат қилган эр ("cucкоld") деб аташади. Даҳшатли ҳазиллар рафиқасининг саҳифасини тўлдиради. Бундан ҳам кўпроқ ижобий изоҳлар бўлсада, Майкл кўпинча оиласининг фотосуратини жойлаштирганида изоҳларни ёпиб қўяди.


UFC Майкл ва унинг асраб олган ўғли ҳақида ҳикоя қилмоқчи эди. Аммо бунинг ўрнига у спортчини ирқчилик можаросига тортди

Йил бошида UFC Чендлерларнинг таъсирчан воқеасини дунёга айтиб беришга қарор қилди. Майкл ва унинг асраб олган ўғлининг тарихи Қора тарих ойлигида эълон қилинди. Бу ойда америкаликлар Қўшма Штатлардаги қора танлиларнинг ютуқларини эслашади. Қора болани асраб олган оқ танли одам ҳақидаги воқеа шов-шувга сабаб бўлди.

Аксарият фойдаланувчилар Майклнинг ажойиб ота эканлигини тан олишди ва жанжал келиб чиқишида UFC айбдор. Ташкилот UFC'ни улуғлаган қора танли жангчилар ҳақида гапириб бериши мумкин эди, аксинча у оқ танли спортчи ҳақида ҳикоя қилди. Фойдаланувчилар бунда ирқчиликни кўрдилар: Майкл фақат қора танли болани асраб олгани учун қаҳрамон сифатида тақдим этилди.


Улар тармоқда мана бундай изоҳлар қолдиришди:

"Ўйлашимча, Чендлер яхши ота эканлигига ҳамма рози. Аммо улар уни Қора тарих ойлигини нишонлаш учун танлаганлар... UFC'да шунчалик қора танли жангчилар кўпки, сиз улардан бири ҳақида гапира олмайсизми?".


"Қора танли боланинг асраб олиниши уни гаровга олингани эмас. Қора болага оқ танли ота-онаси UFC ҳақидаги ҳикоясини айтиб беришидан олдин уни ташлаб кетишганини билмай ўсади! Жин урсин, UFCни ва бу барча ёмон хотираларни миянгдан ювиб ташла!".


"Чендлер ялангоёқ эди... Барби қиз ва энди қора танли бола. Унинг телевизорга чиқиш учун ҳамма нарсани қилганига ҳайрон эмасман".


"Қора болани оқ танли қабул қилиши қаҳрамонликдек туюлади, чунки бу жуда ақлли ва ғайриоддий ҳаракат. Сюжет оқ танлиларга қаратилган ва уларнинг Қора тарих ойлиги ҳақидаги қарашларини кўрсатади".


"Ўғлига қора танли бўлишни қандай ўргатаётганини айтаётган одам дўзахдагидек азобда".

Чендлер можарога муносабат билдирмади, чунки аксарият мухлислар уни яхши кўришарди. У Оливейра билан чемпионлик жангига астойдил тайёргарлик кўрди ва фақат вақти-вақти билан ўқув йиғинида ўғлини соғиниб қолганидан шикоят қилди. Майкл Хэпнинг олдига UFC чемпионлик камарини олиб келмоқчи - ва у якшанба куни ўғли учун октагонга кўтарилади.


Sports.ru сайти асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг