UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0

27 янв 18:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри Жошуа, Усик ва Уайтни қўрқоқлар деб атади

Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри сабри тугаб бораётганини ва у имкон қадар тезроқ рингга қайтишни хоҳлаётганини айтди.

Аммо собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда WBA, IBF ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик ўзаро реванш жангини ўтказиш тўғрисида бир қарорга келмаган. Фьюри эса сўзсиз Усик билан жанг қилмоқчи. WBC титули учун мажбурий даъвогар Диллиан Уайт эса у билан жанг қилишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Жошуа 20 миллион доллар эвазига Усик билан реванш жангини ўтказмаслиги мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди, бироқ Жошуанинг ўзи бундай келишув бўлмаганини айтди. Диллиан Уайт эса WBC ва Фьюри жамоаси унга чемпионлик учун жангга таклиф қилаётган суммадан қониқмаяпти.

"Яна бир машғулот тугади. Тик-так, лаънати тик-так, вақт тугаяпти. Диллиан Уайт мен билан жанг қиладими? Энтони Жошуа реванш жангини рад этадими? Менга янгиликларни айтинг, чунки мен бу "мешоклар"ни томоша қилишдан ва баҳоналарини эшитишдан чарчадим. Тик-так. Вақт тугаяпти. Сиз қўрқоқлар яширишни яхши биласизлар", — деди Фьюри ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеосида.  

"Бу ҳафта охирида жанг қилишга тайёрман. Жошуа қўрқоқ, Усик қўрқоқ, Диллиан Уайт эса жанг қилишни хоҳламайди, агар улар менинг сўзларимни рад этишни хоҳласалар, аллақачон жанг қилишсин, лаънати қўрқоқлар. Ҳаммангиз қўрқоқ ва "мешок"сиз. Жанг қилинг, аёлларга ўхшамасдан, - давом этди Фьюри. 

Бу қўрқоқлардан бири жанг қилишга қарор қилмагунча, мен бу видеоларни чиқаришда давом этаман. Ҳаммангиз қўрқоқсиз, шармандали "мешок"лар. Менга ким билан жанг қилишим муҳим эмас - Жошуа, Усик, Диллиан Уайт ёки уларнинг барчаси билан. Мен билан жанг қилинг, мен ҳозиргача яшаган энг яхши жангчиман. Мен сизларни йўқ қиламан ва таслим бўлишга мажбур қиламан. Ташқарига чиқинг ва жанг қилинг”, - деди Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг