UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Канадалик ҳимоячи рафиқаси Олимпиадагача фарзанд кўрмаса, Италиядаги ўйинларга бормаслигини айтди 0 18:13Илҳом Назимов RIZIN'нинг қирғизистонлик чемпиони билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 17:52Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси! 0 17:31Пимблетт Гэтжини мағлуб этса, Волкановски енгил вазнга кўтарилади 0 17:10"Бошқа даража". UFC жангчилари 2026 йилда мағлуб этилмайдиган спортчини айтди 0 16:49Ян ва Чимаев UFC White House турнири иштирокчилари бўлиши айтилди 0 16:28Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди (ФОТО) 0 16:07ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар. Уч теннисчимиз кўтарилди, яна бири 49 поғонага пастлади 0 15:46"Илия Топурия икки йилга "ўйиндан ташқари ҳолатда" қолиши мумкин" - UFC жангчиси 0 15:25Баҳодир Жалолов 2026 йилга катта мақсад қўйди (ВИДЕО) 0 15:04Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси! (ФОТО) 0 14:43Кристиан Медина камарининг илк ҳимояси ўз ватанида ўтказади 0 14:22Кайла Харрисон Аманда Нуньесни "оромгоҳи"га қайтаришга ваъда берди 0 14:01Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби маълум 0 13:40Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да! (ФОТО) 0

05 янв 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри рингга қайтганини расман эълон қилди

Теглар :  Тайсон Фьюри
Британиялик супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони якунлаганини эълон қилганидан бир йил ўтиб, яна рингга қайтишини ошкор этди.

"2026 – айнан шу йил. Қиролнинг қайтиши. Анчадан бери йўқ эдим, лекин яна шу ердаман, 37 ёшдаман ва ҳали ҳам зарба беришни биламан. Эркакларнинг юзига уриб, бунинг учун пул олишдан яхшироқ нарса йўқ", - деб ёзди "Лўлилар қироли" ижтимоий тармоқда янги машғулот видеосини эълон қилиб.

Олдин ҳам британиялик бир неча бор фаолиятини якунлаган ва сўзидан қайтган. У буни биринчи марта 2013 йилда Дэвид Хэй билан иккита жанги барбод бўлганида қилган. Охирги марта - 2024 йил декабрь ойида Александр Усикдан иккинчи мағлубиятдан кейин. Ушбу баёнотлар орасида Фьюри яна уч марта истеъфога чиқишини эълон қилди, жумладан, 2017 йилда Британия антидопинг агентлиги билан узоқ давом этган суд жараёнида у шахсий муаммолари ва гиёҳвандликка қарши курашганини тан олди.

Тайсон Фьюрининг эҳтимолий рақиби Энтони Жошуа ҳисобланаётганди. Аммо у декабрь ойида Жейк Полни нокаутга учратган жангидан тўққиз кун ўтиб икки дўсти ва мураббийларининг ҳаётига зомин бўлган автоҳалокатга учради. Автоҳалокатдан сўнг Фьюри интервьюлар ва ижтимоий тармоқларда бир неча бор аччиқ гаплар айтган ватандошига ҳамдардлик билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг