06 май 18:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсонга қарши жанг қилиш учун яна бир собиқ чемпион рингга қайтмоқчи
Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ WBC камари соҳиби Григорий Дрозд Майк Тайсонга қарши кўргазмали жангда иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди.
“Тайсонга қарши кўргазмали жанг? Бундай жанглар учун яна рингга қайтиш мумкин. Аммо тўлиқ фаолиятимни тиклаш борасида ҳеч нима дея олмайман. Фаолиятимни якунлаганимни эълон қилганимда онам барчадан ҳам кўпроқ хурсанд бўлганди. Очиғини айтганда, тўлиқ боксга қайтмайман”,-деди Дрозд.
Маълумот учун, Дрозд фаолияти давомида 41 та жангда иштирок этиб, 40 та жангда ғалаба қозонган, битта жангда эса имкониятни бой берган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар