06 май 13:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсоннинг мураббийи: Унинг зарбаси ва тезлиги 21 ёшли боксчидек
Майк Тайсоннинг мураббийи Рафаэль Кордейро шогирдининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
“Майк ўн йил давомида лапалар билан ишламади. Шунинг учун уни кўрсатган ҳаракатларидан ҳайратга тушдим. Тайсон 53 ёшда, лекин унинг тезлиги ва зарба кучи 21 ёшли боксчидек. У рингга қайтадими? Бу ҳақида ҳозирча фикр билдира олмайман. Агар у буни истаса, амалга оширади. Балки Холифилдга қарши учинчи жангда иштирок этар”,-деди Рафаэль Кордейро.
Аввалроқ, Тайсон кўргазмали баҳсларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар