UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтазилди 0 13:26Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди" 0 13:05Аллақачон фаолиятини тугатган Истоминнинг қайтиши ҳам Нигерия билан ўйинда ёрдам бермади 0 12:44Ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионатида 4 та медаль қўлга киритилди 0 12:23Tenerife Challenger. Фомин 43 дақиқада масалани ҳал қилди 0 12:01"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди 0 11:40Милан-Кортина-2026. Медаллар жамғариш рейтингида вазият қандай? 0 11:02Zagreb Open турнирида яна 2 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилди, терма жамоамиз мусобақани иккинчи ўринда якунлади 0 10:22Забит Магомедшарипов боксимиз юлдузлари билан кўриниш берди (ФОТО+ВИДЕО) 0 09:54Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди 0 09:28Оқ уйдаги UFC турнирида тахминан нечта жанг ўтказилиши маълум қилинди 0 08:54Нафосат Козиева Осиё чемпионатида вице-чемпион бўлди 0 08:30Диёра Келдиёрова дзюдо клуби IJF томонидан энг яхши лойиҳа деб топилди 0 17:40Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди 0 17:15"Агар Топурия Махачев билан жанг қилса, боридан маҳрум бўлади" - UFC жангчиси 0

27 ноя 16:39
Янгиликлар

Теннис

Теннис. Ҳумоюн Султонов Вале-де-Лобо турнири ғолибига айланди. Бу унинг фаолияти давомидаги тўртинчи титули

Португалиянинг Вале-де-Лобо шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи мусобақа кеча ўз якунига етди.

Мусобақанинг финал баҳсида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Ҳумоюн Султонов кортга чиқди. Франциялик Жюль Марига қарши кечган баҳс тақдири 2 сетда ҳал бўлди. Унга кўра, 25 ёшли Ҳумоюн учрашувда 6/4, 7/6 (13-11) ҳисобида рақибидан устун келди ва турнир ғолибига айланди.

Маълумот учун, ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этади. Вале-де-Лобо турнири Султоновнинг фаолияти давомидаги яккалик баҳсарида қўлга киритган тўртинчи титули бўлди. Ҳумоюн бунгача Қарши, Прага, Яблонек ва Нисау шаҳарларида ўтказилган "Фьючерс" турнирларида ғалабага эришган.

Маълумот ўрнида, Султонов айни дамда дунё рейтингида 415, Жюль Мари эса 251-ўринни эгаллаб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг