UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

25 июн 09:48
Янгиликлар

Теннис

Теннис маликаларимизнинг ҳар иккиси Уимблдон финалида!

Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 86 миллион долларни ташкил этувчи Уимблдон турнирининг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг асосий тўр баҳслари 29 июнь куни бошланиб, 12 июлга қадар давом этади. Биз учун аҳамиятлиси, аёллар ўртасидаги саралаш турнирида мамлакатимизнинг икки теннис маликаси ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Кеча улар саралашнинг 1/2 финалида кортга чиқишди. 

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева саралашнинг 1/2 финалида WTA рейтингида 144-ўринда бораётган украиналик Вероника Подрезга қарши баҳс олиб борди. Тўқсон беш дақиқа давом этган учрашувда саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган вакиламиз ортиқча қийинчиликсиз рақибасини таслим этди - 6/4, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан қўшхатога йўл қўйди. Эйс зарбалари бўйича кичик устунлик Мария томонида бўлди - 2 га 1. Мария айни пайтда WTA рейтингида 92-ўринни эгаллаб турибди.  

Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова ҳам саралашнинг ҳал қилувчи финалига йўл олди. Саралаш турнирида 11-рақам остида таснифланган Полина 1/2 финалда WTA рейтингида 320-поғонадан жой олган америкалик Клерве Нгунуега қарши кортга чиқди. Бор йўғи 45 дақиқа давом этган учрашувда Кудерметова 6/1, 6/2 ҳисобида зафар қучди. Полина 3, Клерве 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар бўйича АҚШ вакиласи мутлақ "устунлик" қилди - 4 га 0. Полина Кудерметова айни пайтда дунёнинг 116-ракеткаси бўлиб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Бугун ҳар икки теннисчимиз асосий тўрга йўлланма берувчи саралашнинг финал баҳсида кортга чиқади. Мария Тимофеева британиялик 34 ёшли Хезер Уотсонга, Полина Кудерметова эса россиялик Алина Чараевага қарши кортга чиқади. Уотсон WTA рейтингида 491, Чараева эса 120-ўринни эгаллаб турибди Ҳар икки теннисчимиз иштирокидаги учрашув бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг