UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

04 дек 18:22
Янгиликлар

Теннис

Теннис. Рейтинг очколари қандай ҳисобланади? Мукофот пуллари, тақвим ва бошқалар ҳақида

Бугун сиз билан эркаклар ва аёллар (АТP ва WТА) мусобақалари, уларнинг турлари, рейтинг очколари ва уларни ҳимоя қилиш, мукофот турлари, умуман олганда, теннис спорти ҳақида батафсил гаплашамиз.

Ҳозирги вақтгача теннисни аниқ ким иҳтиро қилгани маълум эмас, аммо энг кенг тарқалган малумотларга кўра, ўйиннинг асосчиси уэлслик Майкл Уолтер Уингфилд эди. У Уэлсда хонадонига келган меҳмонларни зериктирмаслик мақсадида бу ўйинни ўйлаб топган ва 1873 йилда ўйиннинг биринчи қоидаларини эълон қилган. 1874 йилда, Уингфилд ўзининг ихтиросидан яхши даромад олиш умидида бу ўйинни патентлади. Бироқ, унинг ғояси муваффақиятсиз бўлди ва у яратилган ўйиндан даромад олмади. Шунга қарамай, катта теннис тарихи унинг ёрдамида жадал ривожлана бошлади. Теннис бўйича илк турнир 1877 йил июлда ташкил этилди. Англиянинг Уимблдон шаҳрида содир бўлган. Беллашувларга Уимблдон теннис клуби ва крокета мезбонлик қилди. Ушбу турнир ҳозиргача давом этиб келади.

Теннис асосан уч ҳил қопламада ўйналади. Ҳард, тупроқли ҳамда майсали кортлардир. "Australian Open" ва "US Open" турнирлари хард қопламада, "Уимблдон" турнири майсали қопламада ва "Роллан Гаррос" тупроқли кортларда ўйналади.

Эркаклар тенниси. ATP - (Ассоциация теннисистов-профессионалов) Профессионал теннисчилар уюшмаси cпорт бирлашмаси. Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) 1972 йилда профессионал теннисчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.


Бош директор: Крис Кермод (2014 йил 1 январ)

Бошқарма:
Лондон, Буюк Британия.

Ташкил этилган сана:
1972 йил, сентябр.

Раис:
Крис Кермод.

Таъсисчилар:
Cлифф Дрйсдале, Жек Крамер, Доналд Делл.


Аёллар тенниси. WТА (Хотин-қизлар теннис уюшмаси ) 1973 йилда америкалик теннисчи Биллй-Жан Кинг томонидан ташкил қилинган. Ассоциация ITF томонидан тан олинган.



Штаб: Сент-Петерсберг, Флорида, АҚШ.

Президент: Мики Лолер.

Бош директор: Стив Симон (4 октябр, 2015 йил)

Ташкилотчи: Билли Жеан Кинг.

Ташкил этилган сана: 1973 йил.

ITF Фьючерс халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказиладиган халқаро эркаклар ва аёлларнинг профессионал теннис турнирларининг цикли.

Демак, эркаклар мусобақалари ATP ва ITF турнирларига бўлинади. ATPга 250, 500, 1000 ва 2000 рейтинги берувчи турнирлар киради. 250 ва 500 рейтинги баллари берувчи турнирлар ATP турнирлари, 1000 очко берувчи турнирлар "Мастерс", ҳамда 2000 очко берувчи турнирлар "Катта дубулға" (Австралиан Опен,Уимблдон,Роллан Гаррос ва УС Опен)лардир.

Мусобақаларнинг даражасига қараб, пул мукофотлари ҳам ошиб бораверади. Масалан, 250 рейтинг берувчи ATP турнири соврин жамғармаси ўртача 500.000$ дан 1.000.000 $ атрофида бўлади. Илк давра иштироки учун рейтинг баллари берилмайди, аммо 4 000 - 5 000$ пул мукофоти берилади. Иккинчи босқичга чиққан теннисчи 20 рейтинг балларини ҳамда 9 000 - 10 000$ қўлга киритади. Чорак финалчига 45 очко ва 18 000 - 20 000$, ярим финалчига 90 рейтинг баллари ҳамда 30 000 - 35000$ берилади. Финалга чиққан теннисчилар 150 рейтинг баллари ва 50 000 - 55000 $, ҳамда ғолиб 250 рейтинг балларини ва 80 000 - 90 000$ қўлга киритади. Бу турнирлардаги ўртача пул мукофотлари ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, бу мукофот жамғармаси энг кам бўлган(ATP-250) турнирларда бериладиган рейтинг баллари ва пул мукофотларидир.

Турнир савияси кўтарилгани сари рейтинг баллари ҳам, пул мукофотлари ҳам кўпайиб бораверади. ATP-500да иккинчи даврага чиққан теннисчи 45 рейтинг баллари, чоракда 90, ярим финалда 150, финалчига 300 ҳамда ғолиб 500 рейтинг балларига эга бўлади. Мукофот пуллари ҳам шунга яраша кўпайиб боради.

"Мастерс" мусобақалари 10, 45, 90, 180, 360, 600 ва 1000 рейтинг баллари берилади. Мукофот пуллари ўзига яраша ошиб бораверади. Қуйидаги жадвалда эркаклар ўртасидаги барча мусобақаларда бериладиган рейтинг очколари рўйхати билан танишишингиз мумкин:



"Катта Дубулға"дан тортиб, "Челленжер" турнирларигача рейтинг баллари келаси ҳафтани ўзида теннисчилар ҳисобига ёзилади. "Фьючерс" мусобақаларида тўпланган рейтинг баллари эса икки ҳафтадан сўнг спортчилар иҳтиёрига қўшилади.

Аёллар ўртасидаги мусобақалар ҳам шунга ўхшаш: WТА ва ITF мусобақаларига бўлинади. Рейтинг баллари ҳам ҳудди эркаклар теннисидагига ўхшаш WТАдан то WТА Челленжергача келаси ҳафтани ўзида, ITF рейтинг баллари икки ҳафтадан сўнг спортчилар ҳисобига ёзилади.

Қуйида аёллар ўртасидаги мусобақаларда бериладиган рейтинг баллари билан тўлиқ танишинг:



Чизиқча билан кўрсатилган босқичларда иштирокчиларга баллар берилмайди.

Теннисчилар тўплаган рейтинг баллари бутун мавсум ҳисоблаб борилади. Мана шу баллар ҳисобига ҳар бир теннисчи рейтингда юқорилаб бораверади. Масалан? Денис Истомин 2017-йил "Australian Open"да нимчорак финалга етиб борди ва 180 бални қўлга киритганди. Энди бу йил мана шу рейтинг балларини ҳимоя қилишга уриниб кўради. Агар у илк даврада мағлуб бўлса, ундан 180 очко олиб ташланади (мусобақа тугагач албатта). Бордию, иккинчи даврада мағлуб бўлса 45 бални қўлга киритади. Демак, 180 дан 45 очкони айирамиз ва ундан мусобақа тугаши билан 135 очко олиб ташланади. Бордию, келаси йили ушбу мусобақада чорак финалга қадар етиб борса, у ҳолда 360 очко ишлайди. Шунда 360 дан 180 ни айирамиз ва 180 очко Истомин ҳисобига ёзилади. Шунда у рейтингда янада юқорилайди (яхши ният). Шу тариқа, теннисчилар бутун мавсум тўплаган балларини кейинги йил айнан ўша санада ҳимоя қилишлари шарт. Жароҳат сабаб бир мавсум ўйнамаган теннисчи яна ҳаммасини нолдан бошлаши керак бўлади.



Хар бир мусобақада саралаш бахслари ўтказилади. "Катта Дубулға" мусобақаларида саралашида 128 нафар ўйинчи иштирок этади. Саралаш ўйинлари уч босқичда ўтказилади. Уч рақибни мағлуб этган теннисчи асосий даврада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Демак, бу мусобақаларда саралашга 16 та ўрин ажратилади. Шу тариқа "Мастерс"ларда 8 та ўрин, ATP-250, 500 ларда 4 та ўрин ажратилади. "Челленжер", "Фючерс"ларда 4 тадан ўрин берилади. Айрим "Фьючерс"ларда 8та ўрин берилади. Аёлларда ҳам ҳудди шунга ўхшаш холат.



Ҳар бир мусобақа ихтиёрига 4та "wild card" берилади. Бу спортчининг рейтингидан қатъий назар, мусобақа ташкилотчилари томонидан бериладиган алоҳида таклифномадир. Бундай ҳолатда мусобақа ташкилотчилари кўпинча ўз юрти вакилларига ёки рейтинги нисбатан пастроқ бўлган ёш иқтидор вакилларига "wild card" беришади. Ундан ташқари, "Lucky Looser" (LL) - (омадли ютқазган) мусобақанинг саралаш босқичида мағлубиятга учраган, аммо кейинчалик мусобақанинг асосий тўрида иштирок этиши керак бўлган бирор бир спортчи касаллиги, жароҳати ёки бошқа сабабларга кўра иштирок этолмаган тақдирда унинг ўрнига LL-иштирок этади. Бундай ҳолатда ҳам ташкилотчилар саралашда ютқазган, ўзлари хоҳлаган бирор бир теннисчига яна бир бор имконият беришади. Шундай қилиб, ATP ва WТА турнирлари 10 ой давом этади. Январдан бошлаб октябрь охиригача. ITF мусобақалари таътилга чиқмайди ва йил давомида давом этаверади. Ҳозирда "ТОП100"даги асосий теннисчилар таътилга чиқишган. Янги мавсумга янги йилнинг илк кунидан старт берилади.

Теннисда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Янги мавсумда юртдошларимизга янгидан янги зафарлар тилаб қоламиз ва уларни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлайсиз деб умид қилиб қоламиз!!!


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
04 дек 22:58:50
Fourcade
rahmat tennisdan kuproq habarlar bulsin
+1   
04 дек 19:32:14
Haydarov Elyor
Ko'p ma'lumotlar oldim raxmat maqola yaxshi chiqibdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг