UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

19 дек 16:57
Янгиликлар

Теннис

Теннис. Спорт ёки бизнес?

Теннис спорти ҳозирда бутун дунёга кенг тарқалган бўлиб, Олимпиада ўйинлари таркибига ҳам киритилган.

Теннис билан асосан 6-7 ёшдан бошлаб шуғуллана бошлашади. Уч ёшдан бошлаганлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Америка, ғарбий Европа ва Австралия мамлакатларида ("Катта Дубулға" мусобақалари бор мамлакатларда) теннис жудаям ривожланган. Агар болада кучли хоҳиш ва ҳақиқий истеъдод бўлса, мамлакат теннис федерацияси унга ёрдам беради. Ҳар 15 нафар боладан 12 нафарини федерациянинг ўзи қўллаб-қувватлаши мумкин ва улар ҳеч қандай ҳаражатларсиз катта теннисга кириб келишлари мумкин.

Шарқий Европа ёки Осиё мамлакатларида эса ундай эмас. (Айрим мамлакатларни ҳисобга олмаганда.) Масалан, Россия Шарқий Европа ҳисобланади. Бу мамлакатда ёш истеъдодлар кўплаб топилади ва федерация уларнинг барчасига маблағ ажратишга қурби етмайди. Бунинг эвазига рус теннисчиларининг бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетганликларини кўришимиз мумкин. Россиялик ёш истеъдодлар бошқа давлат федерациялари томонидан таклиф тушиши биланоқ, иккиланмай бошқа мамлакат шарафини ҳимоя қилишга мажбурлар. Масалан, Қозоғистон, Австралия, Исроил, Германия ва яна кўплаб мамлакатлардан рус теннисчиларига таклифлар бўлган. Чунки улар ёш истеъдодларнинг барча ҳаражатларини кўтаришга тайёрлар. Бошқа давлат шарафини ҳимоя қилишдан бош тортган болада ёшликдан қобилият бўлса, ота-онасини федерацияда таниши бўлса ёки омади келиб қандайдир ҳомий унга қизиқиб қолса ва сармоя киритса у ҳолда бир нимага эриша олади, акс ҳолда...


(Аслида ўзбекистонлик, лекин маълум сабабларга кўра бугунги кунда Исроил шарафини ҳимоя қиладиган Влада Якшибарова)

Мавзуга алоқадор: "Ўзбекистоннинг легионер теннисчилари" ҳақида нималар биламиз?

Юқорида таъкидлаб ўтилган тенниси тараққий этган давлатларда эса бундай эмас. У ерларда теннисга қизиқишади. Давлат федерацияга ушбу спортни ривожлантириш учун пул ажратади. Ҳар хил йирик компаниялар, сармоядорлар жалб этилади. Турнирлар ўтказилади. Ҳақиқий теннис юлдузлари иштирокида болалар учун мастер-класслар ва ҳоказо. Кўпинча мамлакатлар "Девис Кубоги" баҳсларига биринчи-иккинчи ракеткаларини жалб этишади ва улар хеч иккиланмай ватани шарафини ҳимоя қилишади. Гарчи "Девис Кубоги" учун рейтинг очколари берилмаса ҳам. Чунки, бу теннисчиларни машҳур қилган ва ёшлигидан барча ҳаражатларини кўтарган ҳам шу юрт федерациялари ҳисобланади.

Илгари (тахминан ўн йиллар олдин) теннисчилар ҳомийлардан кўпроқ пул мукофотлари олишган (ТОП100 теннисчилари албатта). Ҳозир эса ундай эмас. Ҳомийлар ушбу пулларни ТОП100га бўлиб бериш ўрнига, ТОП10 теннисчиларга кўпроқ аҳамият беришга қарор қилишди. Чунки 100 кишига пул тарқатиш ўрнига, 10 кишига сал кўпроқ пул ажратиш йўли билан яна пулни тежаш мумкин. Замон талаби шундай. ТОП10 теннисчиларининг йиллик даромадлари 5-10 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу мусобақаларда олинадиган пул мукофотлари. Ундан ташқари, ҳомийлар билан шартномалар, реклама ва турли шартномалар мавжуд.


Масалан, оддий "ATP 250" турнири ТОП10 теннисчисини турнирга жалб этиши учун(илк даврада мағлуб бўлса ҳам) алоҳида рағбатлантиришга мажбур. Чунки, ўша машҳур теннисчининг бу турнирда иштирок этиши мухлисларни жалб этади, уларнинг қизиқишини кучайтиради, ТВ трансляцияни ривожлантиради, турли интервюлар... Ҳуллас турнирнинг обрўсини оширади. ТОП20, ТОП30 спортчилари ҳам маълум миқдорда сармоя олишади. Унда юқорида жойлашган теннисчилар турнирларда бериладиган пул мукофотлари билан чегараланишга мажбур. ТОП10 теннисчилари ўзларига 5-10 кишилик жамоани йиғиб олишади. Икки-уч мураббий, физеотерапевт, психолог, врач ва бошқалар. 50-80 ўринлардаги спортчиларда кўп ҳолларда бир мураббий ва физеотерапевт мавжуд. Ундан ортиғини эса ҳамёни кўтармайди. ТОП100дан ташқаридагилар физеотерапевт йўллашга ҳам кучлари етмайди. Физеотерапевт - спортчининг жисмоний ҳолатига жавоб берувчи шаҳс ҳисобланади. ТОП80, ТОП90 теннисчилари йилига ўртача 300-400 минг АҚШ доллари ишлаб топишади. Ҳар бир турнирда ишлаб топган маблағидан 30 фоиз солиқ тўланади. 400 мингдан 100-150 атрофида солиққа тўланади. Спортчи бутун жамоани таъминлайди. Авиарейсларда албатта кўпроқ бизнес-классда учишга ҳаракат қилишади. Чунки, бораётган мусобақасига яхши тайёргарлик билан етиб бориш лозим. Ундан ташқари, еб-ичиш ва меҳмонхона учун тўловларни барчаси теннисчининг ҳамёнидан. Ундан ташқари албатта маош масаласи ҳам бор.


(Новак Жокович ва унинг физиотерапевти)

Мураббий ёки физеотерапевтлар йилига ўртача 60-100 минг АҚШ долларида атрофида маош олишади. Масалан, Рафаэль Надал ўтган йили қўлига қиймати 600 000$ лик соат билан мусобақаларда иштирок этди. Бу ёғига ҳисоб китобни ўзингиз чиқариб оларсиз...


Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 дек 17:13:59
Fourcade
теннисчиларга хам осон эмас экан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг