UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

05 окт 16:39
Янгиликлар

Теннис

Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди

Ўзбекистон вакиласи Александра Бармичева Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ITF World Tennis Tour Juniors J200 турнирининг яккалик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди.

Бармичева мусобақа давомида бир қатор кучли рақибларни мағлуб этди. Чорак финалда у турнирнинг биринчи рақамли сараланган теннисчиси, ўсмирлар жаҳон рейтингида 83-ўринда бораётган туркиялик Айше Балга қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз дастлабки сетни 3:6 ҳисобида бой берганига қарамай, кейинги икки сетда 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Турнир бошланишидан олдин Бармичева ITF ўсмирлар жаҳон рейтингида 278-ўринни эгаллаб турган эди.

Истанбулдаги чемпионлик унга 200 рейтинг очкоси олиб келади. Натижада ўзбекистонлик теннисчи навбатдаги рейтинг янгиланишида юқорилаши кутилмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг