UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 июн 14:56
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимиз совриндорлар орасида + ФОТО

Теглар :  Теннис
2021 йилнинг ортда қолган кунлари Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёш спортчилари учун ниҳоятда омадли келди.

Жумладан, РОЗТМ тарбияланувчилари апрель ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида жами 51 та медалларни (шундан 18 та олтин, 19 та кумуш, 14 та бронза) қўлга киритишди. Апрелнинг сўнгги кунлари пойтахтимизда ўтган Халқаро теннис федерацияси ITF таснифига кирувчи J-3 халқаро турнирида спорт мактабининг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Унда Файзулло Мирзағаниев (яккаликда 2-ўрин), Исмоил Хайриддинов (жуфтликда 1-ўрин), Мафтунабону Қаҳрамонова (жуфтликда2-ўрин), Муниса Ашурбекова (жуфтликда 2-ўрин), Фарида Маримова (жуфтликда3-ўрин) кучли учликдан жой эгаллашди. 

Шунингдек, шу ёш тоифасидаги теннисчилар 15-29 май кунлари Бишкек шаҳрида Халқаро теннис федерацияси ITF таснифига кирувчи J-5 халқаро турнирда қатнашди. Хусусан, Исмоил Хайриддинов жуфтликда (Амир Милушев, Ўзбекистон) 3-ўринни эгаллади. Яна бир умидли спортчи Файзулло Мирзағаниев мусобақанинг чорак финалига чиққанди. Бироқ жароҳати боис Файзулло турнирни эрта тарк этишга мажбур бўлди. 

Қолаверса, истеъдодли теннисчиларимиз Бишкек ва Душанбе шаҳарларидаги турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Ўтган ойда Тожикистон пойтахтида АTF (Осиё теннис федерацияси) тасарруфи остида ўтган халқаро турнирда кечган беллашувларда ҳам яккалик ва жуфтлик йўналишларда ўз омадларини синаб кўришди. Жумладан, Абдулазиз Усмонжонов икки бор яккаликда тенгсиз топилган бўлса, жуфтликда ҳам икки бор Жавоҳир Мирзакамолов билан шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилишди. Шунингдек, Нуриддин Бахтиёров (жуфтликда 2 ва 3-ўрин, яккаликда 3-ўрин),Абдураҳмон Хожибоев (2 ва 3-ўрин, жуфтликда), Абдуллоҳ Дилшодов (иккита 2-ўрин, жуфтликда), совриндор бўлишди. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон 2025 йилги ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Таъкидлаш жоизки, юқорида номлари тилга олинган умидли спортчилар теннис бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг етакчи аъзолари саналади. Улар юртимизда кечадиган бўлажак Осиё ўйинларида мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг