UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

21 май 10:49
Янгиликлар

Шахмат

Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров илк турдаёқ жаҳон чемпионини мағлуб этди

Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича кўзга кўринган гроссмейстерлар иштирокидаги нуфузли турнир старт олди.

Айлана тизимда ўтказилаётган ушбу мусобақада ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли шахматчисидан ташқари яна етти нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида ягона аёл гроссмейстер ҳам бор. Хитойлик Тань Чжунъи 16-жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Синдаров айнан 1-турда айнан Тань Чжунъига қарши қора доналарда ўйнаб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Венгриялик Ричард Раппорт Нидерландия вакили Эрвин Л`Амидан устун келди. Қолган икки партияда дуранг натижа қайд этилди. 

Tepe Sigeman 2025. 1-тур натижалари:   

Тань Чжунъи (Хитой) - Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0-1

Ягиз Каан Эрдогмус (Туркия) - Нилс Гранделиус (Швеция) 0,5-0,5

Ричард Раппорт (Венгрия) - Эрвин Л`Ами (Нидерландия) 1-0

Василий Иванчук (Украина) - Рэй Робсон (АҚШ) 0,5-0,5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг