UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 15:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси қайд этаётган натижалардан ОНЛАЙН 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

06 май 07:43
Янгиликлар

Шахмат

TePe Sigeman 2026. Абдусатторовни юта олишмаяпти. Бугун у 14 ёшли пешқадам билан ўйнайди

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли TePe Sigeman 2026 турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мусобақада саккиз гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳамда жаҳон рейтинги етакчиси норвегиялик Магнус Карлсен ҳам бор. 

Афсуски, мусобақанинг 5-турида Абдусатторов қора доналарда ўйнади ва яққол аутсайдер швециялик Нилс Гранделиусни мағлуб эта олмади. Учрашувда тезкор дуранг натижа қайд этилди. Нилс илк очкосини айнан кеча Нодирбекдан олди. Унгача швед шахматчиси барча партияларда мағлубиятга учраган эди. Ҳамюртимиз ютқазмаяпти, лекин дуранглар кўпайиб кетди.   

Абдусатторовнинг очко йўқотишидан ҳиндистонлик Аржун Эригаиси унумли фойдаланиб қолди. У оқ доналарда нидерландиялик Йорден ван Форестни таслим этди. Ўтган турда Абдусатторов билан дуранг ўйнаган Магнус Карлсен бу турда зафар қучди. Норвегиялик афсона мусобақадаги ягона аёл иштирокчи хитойлик Чжу Цзинерни енгди.     

Бешинчи турнинг сўнгги партиясида туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдоғмуш америкалик Энди Вудвард билан дуранг қайд этди. 

Бешинчи турдан сўнг Аржун Эригаиси ва Ягиз Каан Эрдогмуш 3,5 очкодан жамғариб, турнирда қўшҳокимлик қиляпти. Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи ўринни эгаллаб турибди. Магнус Карлсен ҳисобида ҳам 3 очко бор ва у 4-поғонани банд этган. 

Бугун 6-турда Нодирбек Абдусатторов қардош шахматчилар дербисида 14 ёшли Ягиз Каанга қарши қора доналарда ўйнайди. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг