UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

18 июн 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теремоана Жуниор: "Жалолов билан проф рингда жанг қилсак..."

Австралиялик супероғир вазнли боксчи Теремоана Жуниор (8-0, 8 КО) келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.

"Мен бу ерга супероғир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиш учун келганман. Албатта, зинапояга қадамма-қадам кўтарилишим керак. Мен буни ўша пайтда машҳур бўлган "Fight Night" ўйинидаги каби амалга оширишни хоҳлайман. Ҳеч кимни ўтказиб юбормасдан, ҳаммани мағлуб эт. 

Жалолов? У яхши боксчи. Мен уни ҳурмат қиламан. У икки карра Олимпия чемпиони. Лекин бу ҳақиқий жанг бўлса, профессионал боксчилар сифатида беллашсак, 12 раундлик жангдан қоча олмайди. Балки молиявий таклиф етарли бўлса, мен билан жанг қилар, лекин менимча, у мендан қочади, чунки Жалолов ўз вазифасини билади. Ўша жангдан кейин ҳам у менинг олдимга келди. Баҳодир мендан енгилишини билади", деди Теремоана.

Эслатиб ўтамиз, австралиялик чарм қўлқоп устаси 14 июнь куни ўз юртида бўлиб ўтган бокс оқшоми доирасида Алим Уитфилдни нокаут қилганди. Бу Теремоананинг кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг