UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

26 фев 10:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теренс Кроуфорд яқинда бокс бўйича ўтказилган жангни шубҳа остига олди

Мағлубиятсиз фаолиятини якунлаган америкалик боксчи Теренс Кроуфорд афсона иштирокидаги жангга шубҳа билдирди.

Теренс супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳамда боксчи-блогер Жейк Пол ўртасидаги жангнинг ҳалоллигига шубҳа қилмоқда. Кроуфорднинг фикрича, рингда бўлаётган воқеалар ҳақиқий қарама-қаршиликдан кўра кўпроқ саҳна кўринишига ўхшарди.

"Афсонанинг кетаётганини кўриб, юрагим эзилади. У ерда умуман бўлмаслиги керак эди. Мен Тайсоннинг қўлқопини бунчалик тишлаганини ҳеч қачон кўрмаганман - у уни урмаслик учун қўлидан келганини қилди. Ўйлашимча, бу жанг келишилган эди. Унинг барча алоқалари ва мавқеини ҳисобга олган ҳолда, одамлар унга пул топишнинг бошқа йўлини топишлари мумкин эди. Жейкнинг бундай чиқишидан кейин у Мейвезерга ҳам ҳеч қачон тўғри келмайди", - деди Кроуфорд Жо Роганнинг подкастида.

Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтганди. Жанг саккиз раунд давом этган (ҳар бири икки дақиқадан) ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Жейкнинг ғалабаси билан якунланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг