UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

30 янв 07:06
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамизнинг дзюдо ватанидаги машғулот йиғини якунланди + ФОТО

Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Япония давлатида ташкил этган 20 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўз ниҳоясига етди.

Кеча Алексей Будолин бош мураббийлигидаги дзюдочиларимиз Кунчиқар юртдаги сўнгги машғулотни ўтказишди. Режа бўйича терма жамоамиз 11-18 январь кунлари Кокушикан, 18-24 январда Токаи, 24-29 январь кунлари оралиғида эса Нихон Университети қошидаги дзюдо марказида шуғулланишди. 

Ушбу халқаро йиғин доирасида дзюдочиларимиз Япония ва Туркия терма жамоалари билан бирга машғулотда қатнашишди. Афсонавий Кодоканда ўтказилган машғулотлар ҳар томонлама фойдали бўлди. 

Япония йиғини 28 февраль - 1 март кунлари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди. Бугун терма жамоамиз делегацияси Токиодан Тошкентга қайтади. 

Япония йиғинида иштирок этган таркиб:

-60 кг: Баҳром Ботуров, Самариддин Қўчқоров

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов, Абдураҳим Нутфуллоев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Арслон Тожиев

-90 кг: Давлат Бобонов, Шаҳзодхўжа Шарипов, Умар Бозоров

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев  

+100 кг: Алишер Юсупов 

Бош мураббий - Алексей Будолин  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг