UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон? 0 14:52Жаҳон чемпионатининг илк кунида ёш самбочиларимиз 6 та медаль қўлга киритишди 0 14:27"Жангга чиқишнинг имкони бўлмаганди". Царукян – Махачев билан бекор бўлган жангни эслади 0 14:05"Мен финиш излайман". Анкалаев – Перейра билан жанг ҳақида 0 13:44Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор 0 13:23Макгрегор Нурмагомедов - Хьюз реванш жангига муносабат билдирди 0 13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0

29 авг 22:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тезкор. Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангини WBA камари йўлида мексикалик "енгилмас" боксчига қарши ўтказади

WBA ташкилоти биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ҳамда мексикалик Кевин Гонсалес жангига расман буйруқ берди.

WBA камари учун якуний Eliminator сифатида ўтадиган мазкур жангда Муроджон Аҳмадалиевга япониялик Томоки Камеда рақиблик қилиши зарур эди. Бироқ Камеда бошқа вазнга ўтаётгани туфайли ҳамюртимизнинг рақиби ўзгарди.

Эндиликда Муроджон "Кака" Аҳмадалиев WBA Final Eliminator жангида мексикалик Кевин Гонсалес билан тўқнаш келади. Ҳар икки жангчи келишувга эришиши учун 30 кун муддат берилди. Келишувга эришилмаган тақдирда, WBA ҳар икки боксчи учун 50 % дан гонорар тақсимланишини таклиф қилади.

Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўнилишларида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. У фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган, сўнгги жангида филиппинлик Марлон Тапалесга имкониятни бой берган.

Мексикалик Кевин Гонсалес эса проф боксда 26 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган ва битта жанги дуранг билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг ғолиби WBA камари соҳиби Марлон Тапалес ёки бўлажак даъвогар Наоя Иноуэ билан жанг қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 авг 23:32:44
Behruz Rasulov
Omadini bersin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг