15 июн 07:46
Янгиликлар
Теннис

Тим - Adria Tour чемпиони!
Австриялик теннисчи Доминик Тим кўргазмали турнир ғолибига айланди.
Тим Adria Tour сериясига кирувчи илк турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида сербиялик Филип Крайиновичга қарши кортга чиқди.
Финал баҳси ғолиби уч сет натижасига кўра аниқланди ва унда Тим 4/3(2), 2/4, 4/2 ҳисобида зафар қучди. Сериянинг иккинчи турнири 20-21 июнь кунлари Задар шаҳрида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар