UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0

06 апр 18:50
Янгиликлар

Теннис

Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди

Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Мария Тимофеева Австриянинг Линц шаҳрида ўтказилаётган WTA 500 тоифасига кирувчи турнирнинг квалификация босқич финалига йўл олган эди.

Бугун мукофот жамғармаси 1 064 510 долларни ташкил қилувчи турнирнинг асосий тўрига йўлланма олган теннис маликалари аниқланмоқда. 

Ҳамюртимиз 1/2 финалда рейтингда ўзидан юқорида бораётган, турнирда 8-рақам остида таснифланган россиялик 23 яшар Алина Чараевани мағлубиятга учратганди.

Бугун 22 яшар Мария квалификация финалида Германия вакиласи Тамара Корпачга қарши кортга чиқди. Тўқсон икки дақиқа давом этган баҳсда 30 ёшли Корпач 6/3, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди ва асосий тўрга йўл олди.

Маълумот учун, Мария Тимофеева WTA рейтингида 153, Тамара Корпач эса 109-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг