UZ

Сўнгги янгиликлар

23:0734 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон - Жаҳон чемпионатида! 0 19:12Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди 0 18:51Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ" 0 18:25Волкановски: "Миш-мишлар рост — бу Мовсар эмас" 0 18:02Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга маслаҳат берди 0 17:39Пакьяо Мэйвезерни ўзининг энг яхши ТОП-5 рақиблари қаторига киритмади 0 17:17Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида 0 16:53"Ҳеч қандай шубҳа йўқ". Кроуфорд Усик – Дюбуа реванши учун тахминини айтди 0 16:3020-0 рекордга эга рақибга Баҳодир Жалолов билан жангни маслаҳат беришди 0 16:06О’Мэлли: "Двалишвилини мағлуб этиш, UFC камарини қайтаришдан ҳам муҳимроқ" 0 15:45БАА футболи эксперти: "Космин ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўя олади, шу боис БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин" 0 15:24Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида иштирок этадиган россияликларнинг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 15:03UFC 316 турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти билан танишинг 0 14:42Алекс Перейра нима сабабдан фаолиятида танаффус олганини айтди 0 14:21ЖЧ-2026 саралаши. Осиё қитъасида бугун 9 та ўйин бор 0

04 июн 20:56
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Ҳаммаси ўз қўлимизда. Бу ергача етиб келиш учун футболчилар астойдил меҳнат қилишди"

Теглар :  Тимур Кападзе
ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бош мураббий Тимур Кападзе ҳамда вингер Жалолиддин Машарипов иштирок этди.

"Ҳаммага салом. Албатта, эртага бизни муҳим ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Ҳаммамиз соғ-омонмиз. Сизларни кўриб турганимдан хурсандман", – деди Кападзе.

 "Ҳаммага салом. Сал ҳаяжон бор, чунки ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. 36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз халқимиз учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз. Биз ЖЧга лойиқ эканлигинимизни кўрсатиш вақти келди. Бизга осон бўлмайди, лекин ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди деб ўйлайман. Эртага ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз", – деди Машарипов.


- Катта ўйиндан олдин рақибни ўрганиш жуда муҳим. БААда бош мураббий ўзгарди. Рақиб ҳақида қанчалик тушунчага эгасиз? Улардан қандай ўйин кутмоқдасиз? 

- Албатта, ўрганиб чиқдик. Ҳар тарафлама яхши тайёргарлик кўрдик. Тўғри, уларда мураббий янги. Бироқ бугун пайдо бўлиб қолмаган. Уларни ўрганишга ҳаракат қилдик. Асосийси, ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз ва яхши ўйин кўрсатишимиз лозим. 

- Биламизки, ҳозир Ўзбекистон учун муҳим давр, чунки термани 2 ўйинда 1 очко ҳам қониқтиради. Ўзингизни қандай ҳис этяпсиз? Собиқ мураббий Катанец билан алоқадамисиз? Унинг ҳолати қанақа?

- Албатта, бу даврга етиб келиш учун футболчилар астойдил меҳнат қилишди. Бизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Эртага ғалаба қозониб, кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак. Сречко Катанецнинг соғлиғи жойида. Унинг ёрдамчилари эса бугунги кунда менинг штабимда фаолият юритмоқда. 

- Футболчига савол. Терма жамоа лагерига катта колонкада кириб келдингиз. Қизиқ, сизнинг плейлистингиздан қандай қўшиқлар ўрин олган?

- Плейлистимдан ўзбекча, кайфиятни кўтарадиган қўшиқлар ўрин олган (кулади). Бу бизнинг кайфиятимизга таъсир қилади. Йигитлар ҳам шундай фикрда. Биз ватан ҳақида қўшиқлар тинглаймиз, чунки ватан учун ўйнамоқдамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг