UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз" 0 19:01Қосимжонов, Тоҳиржонова, Абдусатторов ва бошқалар. Шахматчиларимиз Лондондаги жамоавий жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 18:39Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими? 0 18:17"Двалишвилини фақат нокаут эвазига мағлуб этса бўлади" - Сэндхаген 0 17:51Алекс Перейра: "Анкалаевнинг провокациясига учмайман" 0 17:26Усик Трампни Украинада бир ҳафта яшашга таклиф қилди 0 17:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр 0 16:39Алмоез Али Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида: "Ўйинда биздан талаб қилинган барча вазифани бажарамиз" 0 16:16Пётр Ян Двалишвилининг ғалабасига муносабат билдирди 0 15:51Перейра Анкалаевга қарши реванш режасини очиқлади 0 15:25Махачев ва Маддалена ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди 0 15:02Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди 0 14:39Дана Уайт Двалишвили – Нурмагомедов реванши ҳақида гапирди 0 14:17Синнер фаолиятида илк бор "Катта дубулға" финалида ютқазди 0 13:53Илия Топурия Двалишвилининг О’Мэлли устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди 0

09 июн 20:11
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"

Теглар :  Тимур Кападзе
МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ва ҳужумчи Элдор Шомуродов Қатарга қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимиз бошчилигида халқимизни ғалаба билан табриклайман. Қўшалоқ байрам бўлди. Эртага яхши ўйин бўлишини кутяпман. Насиб бўлса, чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қиламиз", – деди Тимур Кападзе Қатарга қарши учрашувдан олдин.

"Тарихий натижа билан барчани табриклайман. Эртага қизиқарли ўйин бўлади. Мухлисларимизни чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсанд қиламиз деган умиддаман", – дея айтиб ўтди Элдор Шомуродов эртанги баҳсдан олдин.

- БААга қарши ўйинда кўп куч сарфланди. Ҳиссиётлар, жароҳатлар ва кўп энергия йўқотилди. Мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, Қатарга қарши тайёргарликдан қанчалик кўнглингиз тўлди? Жамоада жароҳатлар бор...

- Футболда жароҳатларсиз иложи йўқ. Қараймиз, ким тайёр. Кайфият ва руҳий ҳолат яхши. Эртанги учрашувда ҳам ҳаммаси яхши бўлиши керак. Кеча ва бугун тайёргарлик кўрдик. Бугун ҳам сўнгги машғулотимиз бор. Эртанги учрашувда барчаси яхши бўлиши керак.

- Эртанги учрашувдан олдин таркибда йўқотишлар борми?

- Бор. Ҳозир ҳам шуни айтдим. Остон Ўруновда жароҳат бор. Шукуровда ҳам кичик жароҳат бор. Отабекни бугунги машғулотда синаб кўрамиз. Қолган барча футболчилар учрашувга тайёр.

- Элдор Шомуродовга савол. Бир неча кундан буён тарихий натижа нишонланмоқда. Жамоа таркибидаги футболчилар ҳали нималар қилиб қўйганимизни тушуниб ета олмадик деб айтиб ўтди. Нимага эришганимизни ҳис қила оляпсизларми? ЖЧга чиқдик деган ҳиссиёт футболчиларда бор ва биз энди янги даражадаги терма жамоа эканлигимиз англаб етилдими?

- Бу катта натижа. Тўғриси, ҳали нишонлашга вақт бўлгани йўқ. Барча хурсанд, аммо эртага ҳам ўйин бор. Футболчиларнинг фикрида эртанги баҳс ҳам бор. Мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз ва улар биздан ғалаба кутишади. Улар биздан натижа кутишади. Шу сабабли эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Қатарни мағлуб этиб, қўшалоқ байрам қилиб нишонлаймиз.

"Футбол шуниси билан ҳам қийин. Ваҳоланки, битта ўйинда ғалаба қозондик, аммо босим ҳар доим бўлади. Кейинги ўйинга тайёрланиш керак. Айрим футболчиларимиз эртанги баҳсдан сўнг таътилга йўл олиши мумкин, лекин Суперлигада тўп тепадиган футболчиларимиз ўз жамоаларига қайтиб боришади. Футболнинг қийин жиҳати шу. Ўйиндан ўйингача барчаси зич", – дея қўшимча қилди Кападзе.

- Мураббийлик фаолиятингизда БААга қарши энг прагматик ўйинни ўтказдингиз. Тимур Кападзедан ҳеч қачон бундай ўйин кўрмаганмиз. Қатарга қарши тўқнашувда ҳам босим туфайли шундай ўйин кўрамизми?

- БААга қарши ўйинда нима қилиб бўлса ҳам натижага эришишимиз керак эди. Прагматик ўйинми ёки бошқа нарса, умуман фарқи йўқ. Бизда босим бор эди. Мухлисларимиз БААга етиб боришди ва шунга ўхшаш бошқа факторлар ўз таъсирини ўтказди. Билмадим, прагматик ўйин бўлдими ёки йўқ. Назаримда, ўйинни биз назорат қилдик. Сўнгги дақиқаларни ҳисобга олмаган ҳолда. Қолган барча жабҳаларда ўйин бизнинг қўлимизда эди. Ўйиндан сўнг кўп хурсандчилик бўлди. Эртага ҳам барибир босим бор. Мухлисларимиз ташриф буюради ва хурматли президентимиз ташриф буюради. Эратга ҳам чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Катанецдан кетганидан сўнг тактикани ўзгартириш учун вақт кам эди. Энди сентябрь ойидан бошлаб терма жамоамизда етарлича вақт бўлади. Энди терма жамоамизда Тимур Кападзенинг 4-3-3 схемасини кўрамизми ёки жамоа ҳозирги услубда қолаверадими? Режаларингиз қандай?

- Ҳозирги схема қўлимизда бор. Кейинги ўртоқлик учрашувларида хар хил схемаларда ўйнаб кўрамиз. Янги номларни кашф этишга ҳаракат қиламиз. Қандай вазиятда жамоани қабул қилиб олганимдан хабарингиз бор. Олдимизда энг сўнгги тўртта ўйин бор эди. Яратганга шукр, тўғри иш олиб бордик ва энди Жаҳон чемпионатидамиз.

- Қатар сўнгги йилларда бизга ноқулай рақиб бўлиб қолгандек. Сўнгги Осиё Кубоги ва охирги баҳсда терма жамоамиз анча қийналди. Қатар терма жамоаси Ўзбекистон учун ноқулай рақиб бўлиб қолди деган фикрга қанчалик қўшиласиз?

- Мен футболчи бўлган вақтим вазият аксинча эди. Биз Қатарга қарши яхши натижалар қайд этганмиз. Қатар Осиё Кубогини ютди. Жаоманинг потенциали юқори. Менинг фикримча, бизнинг жамоа Қатардан кучлироқ. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйин ўта қийин кечди. Амалдаги Осиё Кубоги ғолиби мусобақа жадвалида биздан пастроқда тургани бунга далил бўла олади. Биз ҳар бир жабҳада Қатардан кучлимиз. Икки учрашувда ҳам биз рақибдан кучмиз эмас эдик, шунчаки айрим вазиятларда Қатарга омад кулиб боқди.

- Элдор Шомуродовга савол. Саралаш босқичини зич тақвимда ўтказдик. ФИФА кунлари ва клублар мусобақаси ўртасидаги фарқ жуда зич эди. Ўзингиз ҳам терма жамоа сафига ўйинга бир ёки икки кун қолганида етиб келар эдингиз. Бироқ июнь ойидаги ФИФА кунлари терма жамоа учун бироз бошқача бўлиб ўтди. Кўп чемпионатлар тугаб бўлгани сабабли МТЖ БААга қарши ўйиндан бир ҳафта олдин йиғила олди ва йиғин ўтказди. БААга қарши ўйиндан олдинги бир ҳафталик тайёргарлик режасини қанчалик фойдали бўлди деб ўйлайсиз?

- "Рома" билан Европа Лигаси ва Кубок баҳсларида иштирок этаётан вақтларимизда ҳар уч-тўрт кунда ўйин бор эди. Мавсум якунида эса "Рома" барча Кубокларни тарк этди ва фақатгина чемпионатидаги иштирокини давом эттирди. Биз бир ҳафта бир ўйнайдиган бўлиб қолдик. Тўғриси, бу мен учун бироз зерикарли. Вақт ўтиши секин ва зерикарли бўлиб қолди. Терма жамоада ҳам шундай ҳолат дея оламан. Терма жамоага келгандан сўнг 3-4 кун ичида ўйин бўлса, жуда яхши. Тез-тез майдонда бўлиб туриш ҳам керак. БААга қарши баҳсга қадар бўлган бир ҳафталик вақт ўтиши бироз қийин бўлди. Ўйин ҳам жуда аҳамиятли эди ва шу сабабли вақт жуда секин ўтди.

- Элдор, эртага голни қандай нишонлашни қизингиздан сўрадингизми?

- Йўқ (кулади). Гол урсам, қандай нишонлашин ўйлаб қўйганман.

- Куни кеча терма жамоа собиқ бош мураббийи Сречко Катанец эртанги учрашувни стадиондан кузатиб бориши эълон қилинди. ЎФА Катанецни таклиф этибди. Бир неча соат аввал эса ижтимоий тармоқларда Сречко Катанец МТЖ истиқомат қилаётган меҳмонхонага боргани акс этган видеолар тарқалди. Меҳмонхонада Катанец билан кўришдингизми? Агар кўришган бўлсангиз, у билан нималар ҳақида гаплашдингиз?

- Катанец билан аввал ҳам кўп кўришар эдик. Алоқаларимиз яхши. Мен ўша вақти Олимпия терма жамоасида, у эса МТЖда эди. Ҳа, меҳмонхонада кўришдик. Бир-биримизни табрикладик (кулади). Катанецнинг ҳиссаси ҳам катта. У уч йилдан ошиқ вақт мобайнида МТЖда фаолият юритди. Президентимиз Катанецни тақдирлаш маросимига қўшганидан хурсанд бўлдим. Раҳбариятимиз меҳнатни эътибор четда қолдирмаслиги мени фахрлантиради. Катанец келгани жуда зўр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг