UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0

16 дек 10:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тихуанада шов-шув! Хайме Мунгиани ҳамюртлари кўз ўнгида нокаутга учратишди

Франциялик унчалик таниқли бўлмаган профессионал боксчи Бруно Сурас (26-0-2, 5 КО) сенсацион ғалаба муаллифига айланди.

У Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида биринчи ўрта вазн тоифасида мексикалик собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгиа (44-2, 35 КО)ни олтинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Бу 28 ёшли Мунгианинг 2024 йил ҳисобидан ўтказган тўртинчи жанги эди. 

Хайме ўз ҳамюртлари кўз ўнгида ўтган жангнинг иккинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. Лекин Бруно ўзини йўқотиб қўймади, таслим бўлмади. Олтинчи раундда ўнг қўлда берган кучли ва аниқ зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. Кучли зарбани ўтказиб юборган Мунгиа жангни давом эттира олмади. 

Шу тариқа, Мунгиа фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Хайме илк бор нокаут билан ютқазди. Ҳисобидаги ғалабалари сони 44 талигича қолди. Сурас эса проф рингдаги 26-ғалабасини тантана қилди. Иккита жангда дуранг қайд этган, ҳали мағлубиятга учрамаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг