UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

14 апр 18:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган курашчиларимиз тақдирланишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада спортчиларимиз томонидан юнон-рум кураши бўйича 1 та, эркин кураш бўйича 4 та йўлланма қўлга киритилди.

Бугун МОҚда ушбу турнир орқали Олимпиадага йўлланма олган курашчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раисининг ўринбосари Шомурод Шофайзиев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Касаба уюшмалари спорт бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тожиев, Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари, Олимпиадага йўлланма олган спортчиларимиз, шунингдек, ОАВ ходимлари ҳамда спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбир аввалида МОҚ раиси ҳамюртларимизни қўлга киритилган йўлланма билан самимий муборакбод этиб ўтди.

“Авваламбор, қўлга киритилган навбатдаги муваффақият билан барчангизни самимий табриклайман. Бунинг ортида Сизларнинг катта меҳнатингиз турибди. Қолаверса, Сизларнинг ғалабаларингиз ёшларимиз учун янада катта мотивация бўлади. Улар кимга қараб интилишларини кўришмоқда. Бу эса ҳукуматимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтиришда муҳимдир”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тадбир давомида Баҳодир Махситов, Баҳодир Тожиев, Шомурод Шофайзиев сўз олиб, курашчиларимизга илиқ тилакларини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг спортчи ва мураббийларимизга белгиланган миқдорда бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди. Унга кўра курашчилар ва уларнинг тренерлари қуйидаги миқдордаги мукофотларга эга бўлишди:

Спортчи Абдуллаев Муминжон Рустамович 100 миллион сўм, унинг мураббийи Рузикулов Равшан Рахматуллоевич 50 миллион;

Спортчи Абдуллаев Ғуломжон Озодович 100 миллион сўм, унинг мураббийи Базарбаев Абдурауф Абдуразакович 50 миллион сўм;

Спортчи Абдураҳманов Бекзод Махамаджанович 100 миллион сўм, унинг мураббийи Абдураҳманов Музаффар Махамаджанович 50 миллион сўм;

Спортчи Шапиев Жавраил Нурмагомедович 100 миллион сўм, унинг мураббийи Хикматов Олимжон Азизович 50 миллион сўм;

Спортчи Ибрагимов Магомед Идрисович 100 миллион сўм, унинг мураббийи Рўзиев Ахролжон Ахмедович 50 миллион сўм.

Тадбир якунида МОҚ раиси спортчиларимиз билан учрашиб, Олимпиадага тайёргарлик режаларини атрофлича муҳокама қилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг