05 авг 18:13
Янгиликлар
Токио-2020. Сафина финалга чиқди, Бекзодда бронзага имконият бор, Шапиев эса 5-ўрин
Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар бугун қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Енгил атлетика: Светлана Радзивил (финалга чиқа олмади)
Енгил атлетика: Сафина Садуллаева (финалга чиқди)
Енгил атлетика: Екатерина Воронина (24 спортчи ичида 12-ўрин)
Эркин кураш: Ғуломжон Абдуллаев (бронза учун ўтиш баҳсида мағлубият)
Эркин кураш: Жавраил Шапиев (бронза учун баҳсда мағлубият, 5-ўрин)
Эркин кураш: Бекзод Абдураҳмонов (чорак финалда мағлубият, эртага бронзага имконият бор)
Замонавий бешкураш: Алисэ Фахрутдинова (эртага давом эттиради)
Замонавий бешкураш: Александр Савкин (эртага давом эттиради)
Шу тариқа, спортчиларимизнинг бугунги иштирокидан олиб борилган матнли трансляция ўз якунига етди.
17:50. Спортчимиз Екатерина Воронина мусобақаларда ўн иккинчи ўринни эгаллади. Афсуски, бу спортчимиз ҳам медалга эга чиқмади.
16:24. Бу орада коронавирус сабаб Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси таркибида ўзгариш юзага келди: Бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева Олимпиадада иштирок эта олмайдиган бўлди.
16:22. Энди Тошкент вақти билан соат 17:20да Екатерина Воронина еттикурашнинг сўнгги босқичи - 800 метрга югуриш баҳсларида чиқиш қилади.
16:20. Афсуски, бугун ҳам медалдан қуруқ қолдик...
16:18. Жавраил Шапиев афсуски россиялик Артур Наифоновга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалидан қуруқ қолди - 5-ўрин...
16:10. Жавраил Шапиевнинг россиялик рақибга қарши баҳси бошланмоқда.
15:22. Замонавий бешкураш. Александр Савкин қиличбозлик баҳсларида 35 та жанг ўтказди. Уларнинг 7 тасида ғалаба, 28 тасида мағлубият қайд этилди. Спортчимиз 36 нафар спортчи ичида "фахрли" 36-ўринни эгаллаб турибди.
14:36. Эркин кураш. Россиялик Заурбек Сидаков қозоғистонлик Данияр Каисановни мағлубиятга учратди. Сидаков финалга чиққани сабаб, Бекзод Абдураҳмоновда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлди.
14:08. Энди яна бир бешкурашчимиз, эркаклар ўртасида Александр Савкин ўз иштирокини бошлади.
13:33. Спорт курашлари. Соат 14:15 дан сўнг бугунги ярим финал беллашувлари бошланади. Унда Бекзод Абдураҳмонов бронза учун курашни давом эттириш-эттирмаслиги маълум бўлади. Соат тахминан 15:50 дан сўнг эса Жавраил Шапиев бронза учун курашади.
12:18. Бешкурашчимиз қиличбозлик баҳсларини 16 та ғалаба ва 19 та мағлубият билан якунлади. Биринчи босқичдан кейин Алисэ 22-ўринни эгаллаб турибди.
10:26. Воронина найза улоқтириш баҳсларини ўз гуруҳидаги 11 спортчи ичида 5-ўрин билан якунлади. У умумий ҳисобда 24 спортчи ичида 12-ўринни эгаллаб турибди.
10:21. Бешкурашчимиз Алисэ Фахрутдинова 5 та ғалаба, 10 та мағлубият қайд этди ва 22-ўринни эгаллаб турибди.
9:34. Маълумот учун, аёллар ўртасидаги замонавий бешкураш баҳсларида 36 нафар спортчи иштирок этмоқда. Фахрутдинова қиличбозлик баҳсларида ўз чиқишини бошлади.
9:29. Жавраил Шапиевнинг бронза медали учун баҳси Тошкент вақти билан тахминан 15:50дан сўнг бошланади. У россиялик Артур Нифоновга қарши баҳс юритади
9:17. Замонавий бешкураш баҳслари бошланмоқда. Бугун икки нафар спортчи - Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкин ушбу баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
9:13. Абдураҳмонов россиялик Заурбек Сидаковга қарши баҳс олиб борди ва афсуски 6:13 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди агар россиялик спортчи финалга чиқса, Бекзодда бронза учун имконият бўлади.
9:04. Абдураҳмоновнинг россиялик рақибга қарши баҳси бошланмоқда.
8:45. Маълумот учун, Бекзоднинг навбатдаги рақиби ҳисобланган Заурбек Сидаков айни пайтда 25 ёшда: у икки карра жаҳон чемпиони, Европа ўйинлари ғолибидир.
8:28. Энди Абдураҳмонов бироздан сўнг чорак финалда россиялик Заур Сидаковга қарши беллашади. Баҳс тахминан 9:00дан сўнг бошланади.
8:19. Абдураҳмонов 10:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди.
8:11. Бекзод иштирокидаги беллашув бошланди. Медаль кутаётган яна бир спортчиларимиздан бири!
8:00. Бироздан сўнг Бекзод Абдураҳмонов Олимпиададаги юришини бошлайди. Унга 1/8 финалда Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес рақиблик қилади.
7:16. Афсуски, -57 кг вазнли эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев америкалик рақибига 1:11 ҳисобида ютқазиб қўйди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.
7:11. -86 кг вазнли эркин курашчимиз Жавраил Шапиев швейцариялик Стефан Ричмутга қарши баҳс юритди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди! Энди у кундузи бронза медали учун россиялик Артур Нифоновга қарши баҳс юритади.
7:03. Сафина Садуллаева 1.95 метр баландликка сакрай олди. Энди у 7 август куни медаль учун ўтказиладиган финал беллашувларида қатнашади!
6:49. Бироздан сўнг эркин курашчиларимиз бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этишади.
6:45. Светлана Радзивил учта уринишдан кейин ҳам 1.93 метр баландликни забт эта олмади ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.
6:33. Сафина Садуллаева илк уринишдаёқ 1.93 метр баландликка сакрай олди.
6:15. Радзивил ҳам ниҳоят учинчи уринишда 1.90 метр натижани кўрсата олди.
6:12. Ҳозирча Радзивил 1.86 м, Садуллаева эса 1.90 м баландликни забт этди.
6:07. Баландликка сакраш баҳсларида Светлана Радзивил ва Сафина Садуллаева саралаш баҳсларида иштирок этишмоқда.
5:48. Еттикураш баҳсларида Екатерина Воронина узунликка сакраш йўналишида иштирок этди. У 6.11 метр узоқликка сакради ва ўз гуруҳидаги 11 нафар спортчи ичида учинчи натижани қайд этди. Бешинчи чиқишдан сўнг Воронина умумий ҳисобда 24 спортчи ичида 19-ўринни эгаллаб турибди.
5:29. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига бағишланган матнли трансляциямизни бошлаймиз.
5 август куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:
5:10 - Енгил атлетика: Светлана Радзивил (баландликка сакраш)
5:10 - Енгил атлетика: Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)
5:40 - Енгил атлетика: Екатерина Воронина (кўпкураш)
7:00 - Эркин кураш: Ғуломжон Абдуллаев
7:00 - Эркин кураш: Жавраил Шапиев
7:50 - Эркин кураш: Бекзод Абдураҳмонов
9:00 - Замонавий бешкураш: Алисэ Фахрутдинова
9:00 - Замонавий бешкураш: Александр Савкин
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Фикрлар