UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

04 янв 10:49
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Токио олимпиадаси учун ўн бешинчи лицензия

Янги 2020 Олимпиада йилининг илк кунлари хушхабар билан бошланди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, терма жамоамиз вакили Никита Рафаловичнинг номи -80 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Олимпиадасига йўлланма олган таэквондочилар қаторида келтириб ўтилди.

Ҳамюртимиз -80 килограмм вазн тоифасида якуний жадвалнинг тўртинчи поғонасида келтириб ўтилган. Рафалович 2 йил давомида ўтган баҳслар мобайнида 306.89 балл тўплашга муваффақ бўлди. Таэквондо бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларнинг рейтинг жадвали:

-80 кг. вазн тоифаси:

1. Максим Храмцов (Россия) – 558.95
2. Милад Беиги (Озарбайжон) – 445.22
3. Чек Сиссе (Кот д`Ивуар) – 355.57
4. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 306.89
5. Рауль Гарсия (Испания) – 286.06
6. Тони Канает (Хорватия) – 283.69

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг