UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

15 авг 08:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Токио Олимпиадасида Қозоғистон терма жамоасида "ортиқча" боксчи бор эди

2016 йилги Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов "Спорт Шрёдингер" YouTube каналига берган интервьюсида ватандоши Серик Темиржановнинг Токио Олимпиадасидаги чиқиши ҳақида гапирди, деб хабар беради Sports.kz.

- 57 кг вазн - бизда Серик Темиржанов бор эди. Битта ғалаба ва бўлажак финалчига ютқазди. Унинг учун бу одатий натижами? Мен Серикни хафа қилмоқчи эмасман, лекин шунчаки, ундан кучлироқ ва муносиброқ йигитлар бор эди. Бу Рэганни халқаро майдонда мағлуб этган ўша Кайрат Ералиев ҳамда Ильяс Сулаймaнов. 

Кайрат уни жаҳон чемпионатида енгди, кейинчалик Ильяс турнир ғолиби бўлди. Бу йигитларга имкон бериш мумкин эди - улар шундай руҳ билан чиқишган бўларди. Чунки улар бу Рэганни икки марта мағлуб этишганди. Серик ҳам ютқазиш учун чиқмаган. 

Аммо, менимча, йигитлар ундан кучлироқ эди, унда ҳеч қандай айб йўқ. Балки у спаррингда ўзини яхши кўрсатгандир, мен буни кўрмаганман, лекин халқаро майдонда бу йигитлар ўзларини яхшироқ кўрсатишарди”, - деди Елеусинов.

Эслатиб ўтамиз, Данияр Елеусинов Рио-2016 Олимпиадаси финалида боксчимиз Шаҳрам Ғиёсовни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг