18 мар 18:12
Янгиликлар
Тўлқин Қиличев -75 кг учун даъвогар, Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшод Рўзметов ҳақида гапирди
-Олимпиада лицензиясини қўлга кирита олмаган Фанат Қаҳрамонов ўрнини ким эгаллайди?
-Бу борада икки-уч даъвогар бор. Энди мураббий ва раҳбарият билан маслаҳатлашиб, қарор қабул қиламиз.
-Қаҳрамонов Аммандаги мусобақада асосий вариант эмас эди, тўғрими?
-Йўқ, режамизда Бектемир Мелиқўзиев бор эди. Вазият шундай бўлиб қолди ва у Осиё лицензион мусобақасида иштирок эта олмади. Шундан сўнг Қаҳрамонов баҳсларда қатнашди.
-Жаҳон миқёсидаги лицензиион мусобақада Мелиқўзиевни кўришимиз мумкинми?
-Ҳа, шундай бўлиши мумкин.
-Илк босқичдаёқ мусобақани тарк этган Дилшод Рўзметовчи?
-Бу бизнинг мураббийлик хатоимиз эди. У ёш ва истиқболли боксчи. Шу сабабли яна унга имкон берамиз. У ютқазган жангда ҳакамлар ва нокдаун ўз сўзини айтди. Барчаси яхши кетаётганди, лекин ўша нокдаун барчасини барбод қилди.
Фикрлар