UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

12 янв 17:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Тўлқин Қиличев бўлганида ҳам бу тушунарли бўларди". Қозоғистонда бокс терма жамоасида мураббий алмашганига муносабат билдиришди

Теглар :  Тўлқин Қиличев
Kendala TV канали журналисти Ерзат Сергазин Қозоғистон бокс терма жамоасида мураббий ўзгарганига муносабат билдира туриб, Тўлқин Қиличевни ҳам эслаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Қозоғистон эркаклар бокс терма жамоасида Қайрат Сатжанов ўрнига Нуржан Насанов бош мураббий этиб тайинланганди. 

"Агар Қайрат Сатжанов ўрнига Тўлқин Қиличев келса, бу тушунарли бўлар эди. Ўзбекистон — жаҳон боксида гранд: Олимпия ўйинларида бешта олтин медаль, жаҳон чемпионатида олтита олтин медаль… Бундай ҳолатда қўшимча изоҳ беришга ҳожат ҳам қолмасди: ҳозирги кунда дунёдаги энг яхши мураббий — Тўлқин Қиличев — Қозоғистон терма жамоасини бошқарди. Шароит яратиб беришарди… Лекин ҳозир кимни қўйишяпти? Ёшлар жамоасида ҳам иш тажрибаси йўқ инсон — шунчаки шахсий мураббий", — деди Сергазин.

Эслатиб ўтамиз, Тўлқин Қиличев 2022 йилдан бери Ўзбекистон эркаклар бокс терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг