12 авг 09:40
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Тўлқин Қиличев: "Қозоқлар билан баҳслашдик, олтинни эса бошқалар олиб кетди"
Терма жамоамиз мураббийи Тўлқин Қиличев қозоқ ва ўзбек боксчиларининг рақобати ҳақида фикр билдирди.
"Биз доим қозоқ мураббийлари билан кулишиб гаплашар эдик: Ўзбек ва қозоқ боксчилари ўзаро баҳслашишди, бироқ олтинларни бошқалар илиб кетишди. Тайёргарлик услубимизни ўзгартиришимиз керак, шекилли. Балки икки терма жамоанинг биргаликдаги ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этармиз", - деди Қиличев.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпия ўйинларида терма жамоамиз битта олтинни қўлга киритди, Қозоғистон терма жамоаси эса иккита бронзага эга чиқди.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар