12 авг 14:08
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Тўлқин Қиличев Токиодаги ҳакамликларга баҳо берди
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличев Токиодаги ҳакамликларга баҳо берди.
"Ҳакамлик - доимгидек! Баъзида тўғри қарорлар бўлди, баъзида эса йўқ... Бу бокс, боксда эса доим бу муаммо бўлган. Жуда кўп хатоликлар бўлади. Баъзида биз учун қарор чиқса, баъзида эса аксинча. Умуман олганда эса, ҳакамликни ўртача баҳоласак бўлади. Ҳамма айбни ҳакамларга айблаш ҳам нотўғри. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак",-деди Тўлқин Қиличев.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар