UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

13 фев 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Том Аспиналл UFC чемпионлик камарини ўз ихтиёри билан топширишдан бош тортди

Теглар :  Том АспиналлUFC
Сирил Ганга қарши жангда жароҳат олган кўзларини даволаш билан банд бўлаётган Том Аспиналл UFC’нинг чемпионлик камарини бўшатиш ҳақидаги таклифини рад этди.

У аксинча, ташкилотдан истеъфога чиқиш бўйича қарши талаб қўйди, дейди аралаш яккакурашлар фахрийси ва таҳлилчи Жош Томсон.

"UFC Том Аспиналлдан қайтишга тайёр бўлмагунча камарни бўшатишни сўради. У эса UFC раҳбарлари ташкилотдан қўйиб юборишга рози бўлса, камарни топширишга тайёрлигини айтди. Бу ҳолат унга йўл очади - Том бокс билан шуғулланиши мумкин. Бу ҳақиқатан ҳам жуда ғалати ҳолат. Оғир дивизионда ҳозир тўс-тўполон.

Жайлтон Алмейда кетди - уни яқиндагина промоушендан кетказишди. Том Аспиналл ҳам кетиши мумкин. Жон Жонс қайтиб келмоқчи эмасга ўхшайди. Дивизионда тўс-тўполон, ҳақиқий фалокат. Оғир ва ярим оғир дивизионлар ҳозирда тарихдаги энг ёмон ҳолатда", - деди Томсон ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Том Аспиналл кўзида навбатдаги жарроҳлик амалиётини ўтказганини маълум қилган ва бу билан мухлислар унинг тез орада октагонга қайтишини кутмасликлари кераклигини билдирганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг