UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

15 фев 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия Махачев учун навбатдаги рақиб бўлмайди

Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби Илия Топурия эмас, балки UFC’нинг топ ярим ўрта вазн тоифаси вакили бўлади.

Бу ҳақда россиялик жангчининг менежери Али Абдел-Азиз маълум қилди.

"Аниқлик киритаман: Жастин Гэтжи шубҳасиз, навбатдаги даъвогар сифатида енгил вазн тоифасида чемпионлик учун курашади. Агар Топурия буни истамаса, унда Жастин тўлақонли чемпионлик камарига навбатда турган рақиб билан жанг қилади. Агар Ислам Топурияни дўппосламоқчи бўлса, бу қаерда ва қачон ўтказилишини унинг ўзи танлайди. Аммо Исламнинг навбатдаги жанги ярим ўрта вазн вакилига қарши бўлиши аниқ", - деб ёзди Абдел-Азиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аввалроқ, ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камари соҳиби Ислам Махачев 14 июнь куни Оқ уй яқинида бўлиб ўтадиган байрам турнирида Топурияга қарши жанг қилиш ғояси унга ёққанини айтганди.

Ярим ўрта дивизионда россиялик билан жанг ўтказиш учун асосий номзодлар Камару Усман, Майкл Моралес ва Иан Мачадо Гарри бўлиб турибди. Илия Топурия эса уч ҳафта олдин Пэдди Пимблеттни мағлуб этиб, вақтинчалик енгил вазн тоифаси чемпионига айланган Жастин Гэтжи билан бирлаштирувчи жанг ўтказиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг