UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0 11:53Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди 0 11:22Йен Мачадо Гэрри Махачевни нечанчи раундда "финиш" қилишини айтди 0 10:46IBF Фрэнк Санчеснинг чемпионлик жанги учун буйруқ берди 0

10 окт 09:56
Янгиликлар

Теннис

Тошкент “Челленжер”. Бугун Истомин эски танишига қарши кортга чиқади

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда бугун иккинчи давра учрашувлари бошланади. Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин чорак финал чиптаси учун кортга чиқади. 

Унинг рақиби қозоғистонлик Александр Бублик бўлади. Эски танишлар учрашуви соат 12:00дан эрта бўлмаган вақтда бошланади. Айни пайтда Денис ATP рейтингида 87, Бублик эса 217-ўринни эгаллаб турибди. Лекин қозоғистонлик теннисчи Истомин учун бироз ноқулай рақиб ҳисобланади. 

Сўнгги бор бу икки теннисчи Индонезиядаги Осиё ўйинларининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Бублик иссиқ ҳаво, аниқроғи офтоб уриши натижасида баҳсни якунига етказа олмаганди. Учрашув иккинчи сетнинг учинчи геймидан сўнг тўхтатилганди. 

Биринчи сетда 6:1 ҳисобида зафар қучган Денис иккинчи сетни ҳам 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилаётган эди. Ундан аввалги икки учрашувда Бублик ғалаба қозонган. Яна ҳам аниқроғи, битта баҳсда ҳамюртимиз кортга чиқа олмаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг