UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

07 окт 16:43
Янгиликлар

Теннис

Тошкент Челленжер. Истомин, Каримов ва Султоновнинг рақиблари маълум

Эртага пойтахтимизда теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланади.

Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртимиз Денис Истомин мусобақанинг иккинчи рақами остида сараланди. Денис кеча Алмати шаҳрида якунланган “Челленжер” турнирида бош совринни қўлга киритган эди. 

Қуръа натижасига кўра мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада италиялик Федерико Гайога қарши кортга чиқади. Денис ATP рейтингида 103, Гайо эса 227-ўринни эгаллаб турибди. Эртага эълон қилинадиган рейтингда Денис ўз ўрнини бирмунча яхшилаб олиши мумкин. 

Истеъдодли теннисчиларимиз Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султоновга турнир ташкилотчилари тўғридан-тўғри асосий тўрда қатнашиш ҳуқуқини берувчи имтиёзли йўлланма тақдим этишди. 

Жўрабек биринчи босқичда турнирнинг саккизинчи ракеткаси мисрлик Муҳаммад Сафват, Ҳумоюн эса австриялик Акира Сантилян билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Босниялик Мирза Башич мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг