UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

18 мар 22:39
Янгиликлар

Шахмат

Toshkent Open. Бош соврин Беларусга кетди, Шамсиддинда 2-ўрин!

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган “Toshkent open” XIII Халқаро турнири ниҳоясига етди.

Халқаро турнирнинг кучлилар жам бўлган А гуруҳида ғолиб номи сўнгги турда маълум бўлди. Бугун ўтказилган 9-турда 6,5тадан очко жамғариб турган беларуслик Алексей Фёдоров ва ёш шахматчимиз Саидакбар Сайдалиев ўзаро тўқнаш келишди. Саидакбар халқаро гроссмейстерга қарши кечган учрашувда имкониятни бой берди. 

Шамсиддин Воҳидов эса қора доналарда ўйнашига қарамай Валерий Казаковскийни мағлубиятга учратди. Бу билан ёш Шамсиддиннинг очколари 7тага етди ва у соф иккинчи ўринни эгаллади. Ярим очко кўп жамғарган Алексей Фёдоров А гуруҳи чемпионига айланди. Кучли учликка қўшимча кўрсаткичларга кўра бразилиялик халқаро гроссмейстер Александр Фиер якун ясади.  

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

“А” гуруҳи

1-ўрин – Алексей Фёдоров (Беларусь),

2-ўрин – Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон),

3-ўрин – Александр Фиер (Бразилия). 

“Аёллар ўртасидаги энг яхши кўрсатгич”

1-ўрин – Сарвиноз Қурбонбоева (Ўзбекистон),

2-ўрин – Нилуфар Ёқуббоева (Ўзбекистон),

3-ўрин – Ситора Сапарова (Ўзбекистон).


“20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги энг яхши натижа”

Умида Омонова (Ўзбекистон).


“20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги энг яхши кўрсатгич”

1-ўрин – Валерий Казаковский (Беларусь),

2-ўрин – Абдумалик Абдусалимов (Ўзбекистон),

3-ўрин – Ортиқ Ниғматов (Ўзбекистон).

“Фахрийлар ўртасидаги энг яхши натижа”

Николай Мишучков (Россия), Хайрулло Тўраев (Ўзбекистон).


“Б” гуруҳи

1-ўрин – Сервер Абдураимов (Ўзбекистон),

2-ўрин – Авазбек Музаффаров (Ўзбекистон),

3-ўрин – Темур Шерназаров (Ўзбекистон).


“14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги энг яхши кўрсатгич”

Даврон Шарипов (Ўзбекистон)


“Аёллар ўртасидаги энг яхши кўрсатгич”

Мафтуна Бобомуродова (Ўзбекистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг