UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

08 мар 19:47
Янгиликлар

Самбо

Тошкент самбо бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  Самбо
Осиё самбо уюшмасининг виртуал йиғилиши ташкил этилди - унда Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилиши эълон қилинди

Бу ҳақида Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Куни кеча Осиё самбо уюшмасининг навбатдаги онлайн йиғилиши ташкил этилди. Унда ташкилот раҳбарияти, ижроқўм аъзолари ва миллий ассоциациялар вакиллари иштирок этишди. 

Виртуал йиғилиш давомида Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев томонидан йил давомида ўтказиладиган муҳим мусобақалар режаси таништириб ўтилди. Бундан ташқари, самбо спорти 2025 йили Тошкентда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастурига киритилаётганлиги маълум қилинди. Ушбу янгиликни Осиё самбо оиласи мамнунлик билан қарши олди. 

Қолаверса, биз учун яна бир аҳамиятли жиҳати, 2021 йилги Осиё чемпионати июнь ойида Тошкентда ўтказиладиган бўлди. Аслида мазкур мусобақага белгиланган режа бўйича Индонезия мезбонлик қилиши лозим эди. Аммо шу йили ташкил этиладиган соҳил ўйинлари сабаб, ушбу мусобақани бошқа мамлакатга кўчиришга қарор қилинди. Унга кўра, Осиё чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан берилган ариза қабул қилинди. Шу сабабли, июнь ойида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Тошкентда ўтказиш таклифи ўртага ташланди. Йиғилиш иштирокчиларнинг аксарият қисми ушбу таклифни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, бу йилги Осиё чемпионати пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган бўлди. Бундан ташқари, ушбу мусобақа вақтида Осиё самбо уюшмасининг йиллик Конгресси ва сайлов-конференцияси ҳам ташкил этилади. 

Йиғилиш давомида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ҳам сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилиши ҳақида гапирди

Ўз навбатида, Ўзбекистонда самбони янада ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар Осиё самбо уюшмаси президенти томонидан алоҳида эътироф этилди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг